UZ

Сўнгги янгиликлар

11:36Бугун Ўзбекистон Суперкубоги учун "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилади 0 11:15Парвиз Насруллаев ҳам Қозоғистонда жанг қилади 0 10:54Бугун икки боксчимиз Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:33Ўзбекистон кубогининг биринчи кунги ғолиб ва совриндорлари + ФОТО 0 10:12Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ёки "Барселона" устози эмас! 0 09:51Хабиб Нурмагомедов UFC'га қайтиши мумкин 0 09:30"Tour of Bostonliq". Бу сафар Никита Цветков кучлилар қаторида! 0 09:09Фомин Киселякда муваффақиятли старт олди 0 08:48Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди 0 08:27Дастин Порье Ислам Махачевга қарши жангни ўзига хос формада ўтказади + ФОТО 0 08:06"Tour of Bostonliq Ladies". Иккинчи босқичда Мисюрина иккинчи, Кускова учинчи бўлди 0 07:45Дзюдочиларимизнинг тоғли Бакурианидаги ўқув-машғулот йиғини давом этяпти ФОТОРЕПОРТАЖ 0 07:24"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи 0 07:03Сакен Бибиосинов: "Ўзбеклардан олдин Қозоғистонда икки карра Олимпиада чемпиони бўлишини хоҳлардим" 0 20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0

10 май 17:24
Янгиликлар

Кураш

Полвонларнинг кучлилари Бағдодда сараланди

Фарғона вилояти Бағдод туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида бел олиш ва уч кураш бўйича 2007-2008 ҳамда 2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида мамлакат чемпионати ўтказилди.

Дастлаб, белбоғли ва бел олиш кураш бўйича ғолиблар аниқланган бўлса, 4-8 май кунлари уч кураш бўйича кучлилар сараланди. Мазкур уч кураш баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 600 нафарга яқин ёш спортчилар ғолиблик йўлида гиламга чиқишди.

2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги уч курашнинг халқа-чалишсиз йўналиши ғолиблари билан танишамиз. 30 кг.да Боямон Машрабов (Фарғона), 35 кг.да Зикирилло Ортиқалиев (Фарғона), 44 кг.да Илҳом Содиқов (Фарғона), 50 кг.да Бегиз Сапарбоев (Қорақалпоғистон).

2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида уч кураш кийимлик йўналиши ғолиблари: 24 кг.да Шохрузбек Жуманиёзов (Сурхондарё), 26 кг.да Шехрузбек Ўктамов (Сирдарё), 28 кг.да Иброҳим Қиёмидинов (Сурхондарё), 30 кг.да Баёмон Машрабов (Фарғона), 32 кг.да Абдулазиз Каримов (Фарғона), 35 кг.да Азизбек Қошниёзов (Қорақалпоғистон), 38кг.да Азизбек Жумаев (Сурхондарё), 41 кг.да Дилшодбек Бахтиёров (Сурхондарё), 44 кг. Комил Эшимбоев (Жиззах), 47 кг. Муҳаммадали Мўминжонов (Фарғона), 50 кг. Муҳаммадюсуф Арапов (Фарғона), +50 кг. Раҳматилло Амангелдиев (Қорақалпоғистон), 25 кг.да Дилёра Муҳаммадалиева (Фарғона), 30 кг.да Озода Бозорбоева (Жиззах), 35 кг.да Муҳаббат Тошқўзиева (Фарғона).

2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар, уч кураш халқа-кийимсиз йўналиши ғолиблари: 39 кг.да Сардорбек Турғунов (Андижон), 48 кг.да Санжар Абдумуталов (Фарғона), 54 кг.да Изатилло Чумаев (Андижон), 62 кг.да Озодбек Раҳмоналиев (Андижон). 

2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар уч кураш кийимлик йўналиши ғолиблари: 33 кг.да Оллоберди Қурбоналиев (Фарғона), 36 кг.да Нурсултон Жолдибоев (Қорақалпоғистон), 39 кг.да Самандар Бегимқулов (Жиззах), 42 кг.да Беҳрузбек Ҳайитов (Фарғона), 45 кг. Муҳаммадумар Мадаминжонов (Фарғона), 48 кг.да Шоҳшаҳон Мухторов (Фарғона), 51кг.да Муҳаммадзоҳид Жумақўзиев (Фарғона), 54 кг.да Азиз Тожимуҳаммадзода (Фарғона), 58 кг.да Барҳаёт Солиев (Фарғона), 62 кг.да Эргашали Соҳибжонов (Фарғона), 66 кг.да Шукурулло Олимжонов (Фарғона), +66 кг.да Ойбек Иманқулов (Сирдарё). 

2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида уч кураш кийимсиз йўналиши бўйича ғолиблари: 33 кг.да Билолбек Эркинжонов (Тошкент в.), 36 кг. да Жаҳонгир Мирзаолимов (Андижон), 42кг.да Асил Қодиржонов (Наманган), 45 кг. Жавоҳир Рустамов (Тошкент в.). 51 кг.да Абдулборий Мамаджонов (Андижон), 58 кг.да Шахриёр Алижонов (Фарғона), 66 кг.да Жаҳонгир Бахтиёров (Тошкент в.), + 66 кг.да Асадбек Холмаматов (Тошкент ш.), 50 кг.да Гулсанам Олимжонова (Андижон), +50 кг.да Гулзода Собиржонова (Фарғона).

Чемпионат якунлангач, ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Шунингдек. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Бағдод тумани ҳокимлиги ташаббуси ва ҳомийлигида катталар ўртасида туман очиқ турнири ҳам бўлиб ўтди. 170 нафар полвонлар иштирокида ўтган ушбу турнирда ҳам кучли учликдан жой олган спортчилар қимматбаҳо совғаларга эга бўлишди.      

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг