UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

12 фев 15:56
Янгиликлар

Камондан отиш

Поп туманида Паралимпия спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилди

Наманган вилояти Поп тумани 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида «Спорт ҳамма учун» шиори остида имконияти чекланган ёшлар ўртасида мусобақа ташкил этилди.

Ушбу мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 майдаги «Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.

Унда вилоятнинг Поп, Тўрақўрғон ва Косонсой туманлари ҳамда Наманган шаҳри ёшлари паралимпия спорт турларидан пара дзюдо, пара стол тенниси, пара шахмат-шашка, пара енгил атлетика бўйича ўзаро баҳс олиб боришди.

Мусобақа сўнгида спортчилар номма-ном эътироф этилиб, уларнинг мураббийлари ва ота-оналарига ташаккур билдирилди. Ғолиб ва совриндорлар, қолаверса мусобақанинг фаол иштирокчиларига ҳамкор ташкилотлар бўлмиш туман ногиронлар жамияти, Ички ишлар бўлими, Миллий гвардия, «Пахтакор» маҳалла фуқаролар йиғини томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Шунингдек, паралимпия спорт турлари бўйича спорт мактаби маъмурияти томонидан улкан марраларни кўзлаб ушбу ёшларни спортга қамраб олиш ишлари бошлаб юборилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг