UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Бугун икки боксчимиз Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:33Ўзбекистон кубогининг биринчи кунги ғолиб ва совриндорлари + ФОТО 0 10:12Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ёки "Барселона" устози эмас! 0 09:51Хабиб Нурмагомедов UFC'га қайтиши мумкин 0 09:30"Tour of Bostonliq". Бу сафар Никита Цветков кучлилар қаторида! 0 09:09Фомин Киселякда муваффақиятли старт олди 0 08:48Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди 0 08:27Дастин Порье Ислам Махачевга қарши жангни ўзига хос формада ўтказади + ФОТО 0 08:06"Tour of Bostonliq Ladies". Иккинчи босқичда Мисюрина иккинчи, Кускова учинчи бўлди 0 07:45Дзюдочиларимизнинг тоғли Бакурианидаги ўқув-машғулот йиғини давом этяпти ФОТОРЕПОРТАЖ 0 07:24"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи 0 07:03Сакен Бибиосинов: "Ўзбеклардан олдин Қозоғистонда икки карра Олимпиада чемпиони бўлишини хоҳлардим" 0 20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 20:28Дмитрий Бивол: "Ҳозир Бетербиевни унутиб туришим лозим" 0 20:07Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди 0

10 апр 17:42
Янгиликлар

Кураш

Попда ёш белбоғли курашчилар мамлакат чемпионлиги учун беллашишмоқда + ФОТО

Наманган вилоятининг Поп туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Мазкур Ўзбекистон чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 400 нафарга яқин спортчи-ўқувчилар белгиланган вазн тоифаларида ғолиблик учун куч синашишмоқда.  

Мусобақа регламинтига кўра, дастлаб чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Байрамона безатилган спорт залида ўтган очилиш маросимида сўз олган Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ва бошқалар юртимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, миллий спорт турларимизга қаратилаётган юксак эътибор хусусида алоҳида тўхталиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилашди.

Шундан сўнг беллашувларга старт берилди. Белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдихалил Маликов бошчилигидаги мусобақа ташкилотчилари беллашувларни қизғин ва кўтаринки руҳда ўтишини таъминлаётган бўлишса, ҳакамлар ҳайъати раиси Тошкентбой Яхшибоев раҳбарлигида бир гуруҳ тажрибали ҳакамлар ҳар бир вазн тоифасида полвонларнинг чиқишларини баҳолаб боришмоқда. 

Попдаги чемпионат 12 апрелга қадар давом этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг