UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53Нурсултон Рўзибоев UFC'даги кейинги жангини қайси ойда ўтказишини айтди 0 07:32Қозоғистон дзюдо федерацияси Париж Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 07:12"Қизил фурия"нинг Евро-2024 учун якуний қайдномаси аниқ! 0 21:30Барча жанглар ўз кучида! UFC Луисвилл турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида иштирок этди 0 20:57Разамбек Жамалов Будапешт турнири ғолибига айланди! Бекзод Абдураҳмонов эса... 1 19:50Майк Тайсон ва Жейк Пол жангининг янги санаси эълон қилинди + ПОСТЕР 0 19:32Мавлуд Тифиевнинг реванш жангни биринчи раунддаёқ якунланди 0 19:05Париж-2024 олдидан: Бибосинов ва Пангал билан эҳтимолий жанглар ва бошқа "эски танишлар". Ҳасанбой Дўсматовга олтин учун кимлар ҳалал бериши мумкин? 0 18:39Адарабиойо фаолиятини "Челси"да давом эттиради 0 18:26Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги қурилган сув спорти саройига борди. Президент у ерда лицензиант спортчилар билан суҳбатлашди 0 18:18IBA президенти Кремлёв: "ХОҚни аҳмоқлар эгаллаб олган" 0 17:55Соболенко "Ролан Гаррос" якунларига кўра иккинчи ракетка мақомидан маҳрум бўлади 0 17:32Хабибга Фаластиндаги урушни тўхтатишни ваъда қилган Дональд Трамп спортчи ҳақида гапирди 0 17:10"Рома" Де Росси билан шартномани узайтиради 0 16:48Эдвардс ўрта вазнга ўтишни мақсад қилмоқда 0

28 фев 17:57
Янгиликлар

Тадбирлар

Пойтахтда ўтган хайрия марафонидан ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  МарафонSave Aral
“Save Aral”нинг Тошкент шаҳар босқичи қарийб 4 минг нафар югуриш ихлосмандларини қамраб олди.

Тошкентда “Save Aral” хайрия акциясининг жорий йилги учинчи оммавий югуриши бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ кўмагида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилди.

Шуни таъкидлаш керак, “Save Aral” – “Оролни қутқарамиз” шиори остида ўтказилаётган оммавий хайрия пойгаси ХХ асрнинг глобал экологик офатларидан бири бўлмиш Орол денгизи қуришига жамоатчиликнинг эътиборини қаратиш, барқарор ва хавфсиз экологик муҳитни яратиш учун Оролбўйи ҳудудини тиклаш чора-тадбирларини фаоллаштириш ҳамда аҳолининг турли қатламлари орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этиб келинмоқда.

Ёши ва жинсидан қатъий назар, саломатлигида жиддий муаммолари бўлмаган барча юртдошларимиз “Save Aral – 2022” пойгасида қатнашишлари мумкин. Шунинг учунми, Тошкент шаҳрида ташкил этилган “Save Aral” оммавий хайрия тадбирининг учинчи югуришида ҳар қачонгидан кўп, қарийб 4 минг нафар аҳоли вакиллари қамраб олинди. Улар 3 минг метр масофани босиб ўтишди.

Ушбу оммавий югуриш тадбирларида илк маротаба матонатли ва жасоратли йигит-қизлар – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг спортчи ёшлари ҳам (жами 56 нафар) ўз имкониятларини синаб кўришди. Ҳар галгидек Республика Олимпия захиралари коллежи спортчи-ўқувчилари ҳам тадбирда фаол қатнашди, улар 350 нафарни ташкил этишди.

Қуйида “Save Aral” оммавий хайрия тадбирининг Тошкент шаҳар босқичида шоҳсупага кўтарилган спортчилар билан танишинг:

“Save Aral-2022”, Тошкент шаҳар босқичи

Эркаклар ўртасида:

1. Шоҳрух Давлатов – 8:20.9;

2. Отабек Тошқувватов – 8:33.1;

3. Евгений Фадеев – 8:38.3.

Аёллар ўртасида:

1. Алина Хакимова – 10:27.3;

2. Латофат Абдумаликова – 10:40.4;

3. Анастасия Силченкова – 10:51.5.

Паралимпиячилар ўртасида

Эркаклар:

1. Маъруф Муродуллаев,

2. Санъат Норматов,

3. Дониёр Аҳмедов.

Аёллар:

1. Ёқутхон Холбекова,

2. Розия Эргашева,

3. Асила Мирзаёрова.

“Энг кичик ёшли иштирокчи” – Элбек Тоштемиров (6 ёш),

“Энг кекса иштирокчи” – Любовь Мусина (1944 йилда туғилган).

Тадбир якунида барча ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медал, диплом ва қимматбаҳо эсталик совғалари, қайсики соғлом турмуш тарзига хизмат қилувчи восита – велосипедлар билан тақдирланишди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг