UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0 14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0 14:02Адҳам Икрамов жаҳон чемпионатига йўл олаётган дзюдочиларимизга оқ фотиҳа берди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:41Стефанос Циципас Рим "Мастерс" 1/4 финалида 0 13:20Хорижий нашр UFC'да порлаши кутилган жангчилар рўйхатини эълон қилди. Ундан Нурсултон Рўзибоев ҳам ўрин олган 0 12:59"Боруссия" — "Реал" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум 0 12:38Расман: Чемпион Леон Эдвардснинг жанги тасдиқланди 0 12:17Ига Свёнтек Рим WTA 1000 турнирининг илк 1/2 финалчиси 0

17 апр 08:04
Янгиликлар

Париж-2024

Қадим Олимпия шаҳарчасида Париж-2024 машъаласи ёқилди + ФОТО

Теглар :  Париж-2024
Қадимий Олимпиянинг археологик майдончасида Париж-2024 Олимпиадасининг машъаласи алангалантирилди.

Машъалани ёқиш маросими ҳар доимгидек қадим грек ибодатхонасида ташкил этилди. Танталани маросимда Греция президенти Катерина Сакелларопулу, Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах, мусобақа ташкилий қўмитаси ва Париж шаҳри мерияси раҳбарлари ва бошқа масъул шахслар иштирок этди.

Режага кўра, машъала эстафетаси Грецияда 11 кун давом этади. Шундан сўнг 26 апрель куни Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси машъалани 120 ёшли “Le Belem” кемасида Марсель шаҳрига олиб кетади. 8 май санасидан машъала бутун Франция бўйлаб 26 июль – XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари стартига қадар айланади.

Машъалани биринчи бўлиб кўтариш бахти сузиш бўйича 2004 йилги Олимпиада чемпиони Лор Манадага насиб этди. Париж-2024 Олимпиадаси 26 июль куни бошланиб, 11 августда якунига етади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг