UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0

17 фев 16:24
Янгиликлар

Тадбирлар

Қамаши туманида спорт байрами

Мазкур оммавий спорт мусобақаларининг жорий йилги биринчи мавсуми, яъни кўчалараро маҳалла босқичи бошланмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 11 апрелдаги "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ–201-сон қарорларида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг мавсумий босқичларида минглаб ёшлар маҳорат ва иқтидорларини намойиш этмоқда. Асосийси, жисмоний тарбия ва спортга бўлган оммавийлик ошяпти. 

Мазкур "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг жорий йилги биринчи мавсуми яъни, кўчалараро маҳалла мусобақалари босқичи бошланмоқда. 

Хусусан, Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани марказидаги 2-сонли спорт мактабида ҳам "Беш ташаббус олимпиадаси"га старт берилиши ҳамда март ойидан мактаб ўқувчилари ўртасида вилоят ҳокими кубоги учун "Мактаблар лигаси" спорт мусобақасининг сектор босқичи бошланиши муносабати билан тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

Қашқадарё вилоят спорт бошқармаси, Қамаши туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, туман биринчи ва 2-сонли спорт мактаби ҳамда бошқа масъул ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда 400 нафардан ортиқ ўғил-қизлар иштирок этишди.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида сўз олган Қамаши тумани ҳокими Хуршид Усмонов ҳамда 2-сонли спорт мактаби директори Шербек Соатов "Беш ташаббус олимпиадаси" беллашувлари бошланиши билан барчани қутлаб, иштирокчиларга омад тилашди. 

Шундан сўнг, спорт мактаби тарбияланувчилари ҳамда тумандаги кўплаб маҳалла ёшлари иштирокида футбол, стол тенниси, армрестлинг, волейбол, шахмат, кураш каби спорт турлари бўйича ўзаро беллашувлар ташкил этилди.

Спорт мактаби директори Шербек Соатовнинг таъкидлашича, "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги спорт турлари бўйича беллашувлар белгиланган дастур-режага мувофиқ, боқичма-босқич йил давомида ўтказилади ва бунинг учун етарлича шарт-шароитлар мавжуд.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг