UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

22 апр 15:15
Янгиликлар

Болалар спорти

Қашқадарёдаги спорт объектларининг ҳолати ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароити билан яқиндан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.

Давлат раҳбарининг ташрифи муносабати билан ҳукумат аъзолари ҳам айни пайтда ушбу вилоятда бўлиб туришибди.

Хусусан, Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов ҳамда вазир маслаҳатчиси Авазжон Каримовлар Қашқадарёга ташрифи доирасида вилоятдаги бир қатор спорт обектларининг бугунги ҳолати, улардаги мавжуд шароитларни кўздан кечиришди.

Даставвал меҳмонлар Қарши олимпия захиралари коллежида бўлиб, спортчиларга яратилган шароитлар билан танишдилар. Бу ерда вазирга коллеж ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилаётган қурилиш ишлари лойиҳаси тақдим этилди.

Шунингдек, вазир бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари коллежнинг ошхонаси ва ювиниш хоналаридаги ҳолатларни ўрганиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар беришди.

Айни пайтда Қарши олимпия захиралари коллежи манежида спортнинг волейбол тури бўйича 2004-йилда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Вазир ушбу мусобақа жараёнларини ҳам бевосита кузатди.

Шундан сўнг Ишчи гуруҳ аъзолари Қарши шаҳридаги Гимнастикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабига ҳам ташриф буюришди ва ушбу масканда яратилган шароитлар билан танишишди. Ушбу спорт таълим муассасасининг спорт жиҳозлари билан таъминланиш ҳолати, спорт инвентарларининг етарли ёки етарли эмаслиги, уларнинг сифати борасида мутахассислар билан ўзаро фикр алмашилди. Шунингдек, тиббиёт хонасидаги ҳолат, ўқувчи-ёшларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори-дармонлар билан таъминланиш даражаси ўрганилди.

Таъкидлаш керак, мазкур ўрганишлардан кўзланган мақсад, энг аввало мавжуд ҳолат билан яқиндан танишиш, камчиликларни бартараф этиш ҳамда келажак учун истиқболли режаларни белгилаб олишдан иборат.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг