UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

07 мар 17:50
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбоз қизларимиз Осиё чемпионатининг жамоавий баҳсларида совриндор бўлишди

Теглар :  Қиличбозлик
Иордания пойтахти Амман шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати якунига етди.

Бунгача ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда сабля йўналишида Шерзод Мамутов, шунингдек жамоавий баҳсларда ўғил болалар ўртасида йигитларимиз бронза медалига эга чиқишганди. 

Бугун ёшлар ўртасидаги беллашувлар якунланди. Қувонарлиси, сабля йўналишининг қизлар ўртасидаги жамоавий баҳсларида терма жамоамиз аъзолари бронза медалини қўлга киритишди. Ҳамюртларимиз чорак финалда таркибида собиқ жаҳон чемпиони бўлган Сингапур терма жамоасини 45:44 ҳисобида мағлуб этишди. Ярим финалда эса Жанубий Корея вакилларига 35:45 ҳисобида имконият бой берилди. Шу орқали спортчиларимиз бронза медалига сазовор бўлишди. Ярим финалда мағлуб бўлган қизларимиз иккинчи жуфтликда Хитойга ютқазган япониялик рақибаларига тўқнаш келишди ва 45:31 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мусобақа регламентига кўра, ярим финалда мағлуб бўлган жамоалар бронза медалини қўлга киритишади. Японияга қарши баҳс орқали эса қўшимча рейтинг очколари ишлаб олинди. Қайд этиш лозимки, Япония мусобақада биринчи рақам остида сараланган терма жамоа ҳисобланади.

Чемпионат давомида юртимиз шарафини Зайнаб Дайибекова, Айсулу Уснатдинова, Севинч Исмоилова каби спортчиларимиз ҳимоя қилишди. 



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг