UZ

Сўнгги янгиликлар

08:46Ферстаппен - Канада Гран-приси ғолиби! 0 08:25Иржи Прохазка кейинги жанги учун шартнома имзолади. Рақиб ҳам аниқ! 0 08:04"Uzchess Cup". Бизни 5-турда қайноқ партиялар кутмоқда. Пешқадам шахматчиларимиз кимларга қарши дона суришади? 0 07:43Ўртоқлик ўйини. Франция ўз уйида Канадани юта олмади 0 07:22Шавкат Раҳмонов кейинги рақиби ким бўлишини айтди 0 07:01Мэнни Пакьяо қайтмоқда! Унинг рақиби чемпион 0 22:59"Ролан Гаррос" чемпиони 5 сетда аниқланди 1 21:22Ўзбекистон МТЖ Теҳронга етиб борди + ФОТО 0 21:01"Uzchess Cup". 4-турдан сўнг "Masters" ва "Futures" гуруҳларида шахматчиларимиз якка пешқадам! 0 20:40Қаторасига уч йил "Ролан Гаррос" чемпиони бўлган Свёнтек кубок фотосессиясида иштирок этди + ФОТО 0 20:19"Uzchess Cup". Нодирбек Якуббоевда ажойиб ғалаба, у Парҳам Мақсудлуни таслим этди 0 19:58Суарес, Нуньес ва Вальверде. Уругвайнинг Америка кубоги учун таркиби маълум 0 19:37"Uzchess Cup"да яна бир ўзбек классик дербиси якунланди. Абдусатторов - Синдаров партиясида ким ғалаба қозонди? 0 18:05Теҳронда ўзбек кураши бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда + ФОТО 0 17:44"Ролан Гаррос". Аёллар ўртасидаги жуфтлик турнирида чемпионлар аниқланди 0

14 июн 13:38
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозларимиз илк бор Осиё чемпионати финалида!

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун шпага дастурида жамоавий йўналишда беллашаётган йигитларимиз илк бор қитъа биринчилиги финалига йўл олишди.

Мусобақани Қувайт устидан қозонилган ғалаба билан бошлаган йигитларимиз чорак финалда Қозоғистон, ярим финалда таркиби Токио-2020 чемпионларидан иборат Япония терма жамоасини мағлубиятга учратишди. Энди улар олтин медаллар учун мезбонларга қарши баҳс олиб боришади.

Осиё чемпионати. Эркаклар, жамоавий шпага

Саралаш: Ўзбекистон – Қувайт 45:27

Чорак финал: Ўзбекистон – Қозоғистон 42:40

Ярим финал: Ўзбекистон – Япония 36:35

Финал: Ўзбекистон – Корея Республикаси

Жамоамиз таркиби: Роман Александров, Файзулла Алимов, Нодирбек Мўминов, Жавоҳир Нурматов.

Қайд этиш жоиз, шу тариқа қиличбозлик спортида ўзбекистонлик атлетлар илк бор Осиё чемпионати финалига йўл олишмоқда. Бунга фақат Роман Александров 2014 йил бронза медалига сазовор бўлган. Бўлажак финал дастурида ҳам йигитларимиздан ғалаба кутиб қоламиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг