UZ

Сўнгги янгиликлар

10:12Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ёки "Барселона" устози эмас! 0 09:51Хабиб Нурмагомедов UFC'га қайтиши мумкин 0 09:30"Tour of Bostonliq". Бу сафар Никита Цветков кучлилар қаторида! 0 09:09Фомин Киселякда муваффақиятли старт олди 0 08:48Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди 0 08:27Дастин Порье Ислам Махачевга қарши жангни ўзига хос формада ўтказади + ФОТО 0 08:06"Tour of Bostonliq Ladies". Иккинчи босқичда Мисюрина иккинчи, Кускова учинчи бўлди 0 07:45Дзюдочиларимизнинг тоғли Бакурианидаги ўқув-машғулот йиғини давом этяпти ФОТОРЕПОРТАЖ 0 07:24"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи 0 07:03Сакен Бибиосинов: "Ўзбеклардан олдин Қозоғистонда икки карра Олимпиада чемпиони бўлишини хоҳлардим" 0 20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 20:28Дмитрий Бивол: "Ҳозир Бетербиевни унутиб туришим лозим" 0 20:07Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди 0 19:46"Ролан Гаррос". Даниэль Коллинз муваффақиятли старт олди 0 19:25Ислам Махачев: "Порье билан жангим тўлиқ давом этмайди" 0

14 июн 17:17
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан якунлашди

Теглар :  Қиличбозлик
Сеул шаҳрида давом этаётган қиличбозлик бўйича қитъа биринчилигида ҳамюртларимиз иштирокларини якунлашди.

Қувонарлиси, унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган шпагачи йигитларимиз кумуш медални қўлга киритишди.

Маълум қилганимиздек, финалда жамоамиз мезбон Корея Республикаси вакилларига қарши майдонга тушишди. Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашув 38:35 ҳисобида кореялик қиличбозларнинг ғалабаси билан якунланди.

Қайд этиш жоиз, шу тариқа қиличбозларимиз илк бор финал босқичида иштирок этишди. Бу эса жамоамиз учун келгусида кутиб турган финаллар олдидан катта тажриба бўлди. Ўз навбатида, ҳамюртларимиздан кейинги мусобақаларда янги ғалаба ва олтин медаллар кутиб қоламиз.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси шпагачиларимизнинг қўлга киритган ушбу муваффақияти билан Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси, спортчиларимиз ва мураббийлар штабини, мухлисларимизни самимий табриклаб қолади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг