UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15Парвиз Насруллаев ҳам Қозоғистонда жанг қилади 0 10:54Бугун икки боксчимиз Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:33Ўзбекистон кубогининг биринчи кунги ғолиб ва совриндорлари + ФОТО 0 10:12Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ёки "Барселона" устози эмас! 0 09:51Хабиб Нурмагомедов UFC'га қайтиши мумкин 0 09:30"Tour of Bostonliq". Бу сафар Никита Цветков кучлилар қаторида! 0 09:09Фомин Киселякда муваффақиятли старт олди 0 08:48Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди 0 08:27Дастин Порье Ислам Махачевга қарши жангни ўзига хос формада ўтказади + ФОТО 0 08:06"Tour of Bostonliq Ladies". Иккинчи босқичда Мисюрина иккинчи, Кускова учинчи бўлди 0 07:45Дзюдочиларимизнинг тоғли Бакурианидаги ўқув-машғулот йиғини давом этяпти ФОТОРЕПОРТАЖ 0 07:24"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи 0 07:03Сакен Бибиосинов: "Ўзбеклардан олдин Қозоғистонда икки карра Олимпиада чемпиони бўлишини хоҳлардим" 0 20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 20:28Дмитрий Бивол: "Ҳозир Бетербиевни унутиб туришим лозим" 0

21 апр 12:21
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик бўйича БААда ўтган ЖЧ якуни бўйича матбуот анжумани ўтказилди

Теглар :  Қиличбозлик
Хабарингиз бор, 2-10 апрель кунлари БААнинг Дубай шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди

Унда ғалаба қозониб, ушбу спорт турида Ўзбекистон учун илк олтин медални тақдим қилган саблячимиз Зуҳриддин Қодиров кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлди. Шунингдек, мазкур мусобақада Зайнаб Дайибекова ҳам бронза медалини қўлга киритди. Бугун МОҚда қиличбозларимиз қайд этган натижа ва федерациянинг ўз олдига қўйган режаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Пан Америка қиличбозлик конфедерацияси президенти Виталий Логвин, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби Гулнора Саидова, терма жамоа бош мураббийи Владимир Назлимов, ёш спортчиларимиз ва ОАВ ходимлари қатнашишди.

Анжуманда Виталий Логвин ўзбек қиличбозлиги ўзининг янги ривожланиш босқичини бошдан ўтказаётганига алоҳида урғу берди.

“Ўзбекистон қиличбозлик федерациясида олиб борилаётган улкан ишлар ўз самарасини бермоқда. Бу ўзбекистонлик ёш қиличбозларнинг қайд этаётган натижаларида намоён. Энди навбат катталар ўртасидаги дунё биринчилиги ва Олимпия ўйинларига етиб келди. БААдаги мусобақа якунида Ўзбекистон кучли тўққизликдан жой олди. Федерация мана шундай ўсишда давом этса, яқин даврда ТОП-3 га киришга асосий даъвогар бўлган жамоани шакллантира олади”, – деди асли ўзбекистонлик бўлган мутахассис.

Владимир Назлимов доимгидек ўзининг мотивацион нутқи билан ёш спортчилар ва ОАВ вакилларини ўзига қаратди.

“Ота-она учун ҳақиқий бахт фарзанди уларнинг ишончини оқлаши. Бу ерда ўтирган кўплаб ўғил-қизларнинг ота-оналари ана шундай бахтни ҳис қилишди. Мен Ўзбекистонга жиддий мақсад билан келганман. Фаолиятимни бошлашдан олдин федерация раҳбариятига ва Президентга Олимпиада совриндорини етиштирмагунча Тошкентдан кетмасликка ваъда берганман. Шундай экан ўзимдан ёмон хотира қолдириб бу мамлакатни тарк этиш ниятим йўқ. Бунинг учун бизга барча шароитлар яратиб берилмоқда. Яқин Олимпиадада биз ўз сўзимизни айтамиз”, – деди 3 карра Олимпия ўйинлари чемпиони.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқда бир қатор обуначилар БААда ўтган ЖЧ совриндорлари учун аталган мукофот пуллари ўз эгаларига етиб бормагани ҳақида миш-мишлар тарқатишган эди. Анжуман давомида Зуҳриддин Қодиров ва Зайнаб Дайибекова бу гап-сўзларнинг ёлғон экани, ажратилган маблағлар уларнинг ҳисоб-рақамига тушириб берилганини расман таъкидлашди.

Шунингдек, ОАВ вакиллари федерация мутасаддилари ва спортчиларга ўзларини қизиқтирган саволларни йўллаб, уларга атрофлича жавоб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг