UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

24 фев 16:41
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик. Шпагачи йигитларимиз Осиё чемпионати совриндори бўлишди

Теглар :  Қиличбозлик
Баҳраин пойтахти Манама шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё Чемпионати давом этмоқда.

Мусобақа доирасида бугун ёшлар ўртасида шпага йўналиши бўйича йигитлар жамоавий баҳслар ўтказилди.

Мусобақада 23 та давлат спортчилари иштирок этишди. Қувонарли жиҳати, ушбу мусобақада қиличбозлик бўйича Аҳмаджон Фаёзиев, Муҳаммадюсуф Сидиқов, Мейиркхан Тимуров, Искандар Туришевдан иборат Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Осиё чемпионатининг бронза медалини қўлга киритишди. 

Шпагачи йигитларимиз моҳирлик билан барча рақиб жамоаларини мағлубиятга учратишди. Бироқ ярим финалда Қозоғстон терма жамоасига 37-36 ҳисобида имкониятни бой беришди. 

Якуний натижа;

1-ўрин: Хитой 

2-ўрин: Қозоғистон 

3-ўрин: Корея

3-ўрин: Ўзбекистон 

Барча мураббийларимиз ва қиличбозларимизни қитъа миқёсидаги йирик турнирда  эришилган яхши натижа билан табриклаймиз.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг