UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

28 дек 09:29
Янгиликлар

Токио-2020

Рақамлар гапирганда: Токио-2020 ва Париж-2024 Олимпиадаларида спорт турлари учун ажратилган квоталар таҳлили

Ҳар бир Олимпия ўйинларида барча спорт турлари учун ажратилган умумий лицензиялар, спорт турлари, эркак ва аёл спортчилар учун ажратилган квоталар сони бир-биридан фарқ қилади.

Гендер тенгликни таъминлаш мақсадида эркаклар ва аёллар учун ажратилган лицензияларни тенглаштириш йўлида ҳаракат қилган Халқаро Олимпия қўмитаси Париж-2024 Олимпиадасида шундай мувозанатга эришди. Ушбу материалда Токио-2020 ва Париж-2024 Олимпиадаларининг лицензиялари ўзаро таққосланган ҳолатдаги фарқлари ҳақида ҳикоя қиламиз.

Умумий ажратилган лицензиялар:
Токио-2020: 11114
Париж-2024: 10500

Квоталари ошган спорт турлари: Брейкденс (+32), Қояни забт этиш (+28), Скейтборд (+8), сёрфинг (+4).
Брейкденс Париж-2024 дан Олимпия ўйинлари оиласига киритилмоқда. Умумий ҳисобда ушбу спорт тури учун 32 та йўлланма ажратилгани боис квоталар кесимидаги устунлик мазкур спортда.

Қояни забт этиш
Токио-2020: 40
Париж-2024: 68

Скейтборд
Токио-2020: 80
Париж-2024: 88

Сёрфинг
Токио-2020: 40
Париж-2024: 44

Камондан отиш, бадминтон, баскетбол, от спорти, қиличбозлик, футбол, гольф, гандбол, чим устида хоккей, замонавий бешкураш, регби, стол тенниси, таэквондо, теннис, волейбол, спорт курашлари, триатлон каби спорт турларида ҳар икки Олимпиадалар орасидаги квоталар сони ўзгармаган. Ўринлар аввал қанча тақдим этилган бўлса, Парижда ҳам шундай қолади.

Бироқ, ушбу спорт турларида квоталар пасайтирилмоқда: гимнастика (-6), байдарка ва каноэда эшкак эшиш (-12), дзюдо ва велоспорт (-14), елканли ва ўқ отиш спортлари (-20), академик эшкак эшиш (-24), бокс (-34), сув спорти турлари (-62), оғир атлетика (-76), енгил атлетика (-90). Токио Олимпиадасида дебют қилган каратэ ва бейсбол турлари Париж-2024 дастуридан олиб ташланди. Қолган спорт турларида икки Олимпиадалардаги квоталар ўртасидаги фарқ эса қуйидагича:

Гимнастика
Токио-2020: 324
Париж-2024: 318

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш
Токио-2020: 330
Париж-2024: 318

Велоспорт
Токио-2020: 528
Париж-2024: 514

Дзюдо
Токио-2020: 386
Париж-2024: 372

Елканли спорт
Токио-2020: 350
Париж-2024: 330

Ўқ отиш спорти
Токио-2020: 360
Париж-2024: 340

Академик эшкак эшиш
Токио-2020: 526
Париж-2024: 502

Бокс
Токио-2020: 286
Париж-2024: 252

Сув спорти турлари
Токио-2020: 1432
Париж-2024: 1370

Оғир атлетика
Токио-2020: 196
Париж-2024: 120

Енгил атлетика
Токио-2020: 1900
Париж-2024: 1810

Рейтинг:    

Фикрлар

   
28 дек 11:51:41
SHaxrihon
Асосий биз медалга умид киладиган спорт турларига урин камайиб кетибдику. Яна канака спорт турларига кушишмокда. Ундан курашни кушсин. Биз хам Бир мазза килар Эдик.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг