UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

12 сен 21:22
Янгиликлар

Регби

Регбичиларимиз халқаро мусобақада иштирок этиш учун Уфага етиб борди

Хабарингиз бор шу кунларда Россиянинг Уфа шаҳрида регби бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Бутун дунё бўйлаб узоқ давом этган пандемия давридан сўнг илк марта ташкил этилаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этишади.

Куни кеча спортчиларимиз халқаро мусобақада иштирок этиш учун Россиянинг Уфа шаҳрига етиб боришди. Мусобақа турли давлатлардан қатнашаётган иштирокчилар учун ҳам узоқ муддатли танаффусдан сўнг дастлабкиси бўлмоқда. 

Терма жамоамиз аъзолари ушбу мусобақада муносиб қатнашиш мақсадида Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида жойлашган “Янгиобод” ўқув-машғулот базасида сўнгги тайёргарлик йиғинини ўтказди.

Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда регбини янада ривожлантириш, уни республика аҳолисининг кенг қатламлари ўртасида фаол тарғиб қилиш ва оммалаштириш, юқори сифатли ўқув-машғулот базаси билан таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг