UZ

Сўнгги янгиликлар

20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 20:28Дмитрий Бивол: "Ҳозир Бетербиевни унутиб туришим лозим" 0 20:07Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди 0 19:46"Ролан Гаррос". Даниэль Коллинз муваффақиятли старт олди 0 19:25Ислам Махачев: "Порье билан жангим тўлиқ давом этмайди" 0 19:04Дунёнинг 7-ракеткаси қаторасига иккинчи йил ҳам "Ролан Гаррос"ни 1-даврадаёқ тарк этди 0 18:43Анчелотти Лига 1`да 9-ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин 0 18:22Зарруҳ Адашев Хабиб Нурмагомедовга мурожаат қилди + ФОТО 0 18:01Вазирликда икки томонлама ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди 0 17:40МУТОЛАА УЧУН: Бокс тарихидаги даҳшатли қайтишлар: Муҳаммад Али, Форман, Кличко, Тайсон... 0 17:19Суперлига. 10-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари маълум 0 16:58Даниил Медведев "Ролан Гаррос"даги юришини бошлади 0 16:37Ислам Махачев UFC'нинг янги қўлқоплари ҳақида: "Энди кўпроқ қон тўкилади" 0 16:16Конор билан бир оқшомда жанг қиладиган собиқ UFC чемпионининг янги рақиби эълон қилинди 0 15:55Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: "Ҳали вақти келмади" 0

30 окт 13:34
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Республика Олимпия захиралари коллежида янги сузиш ҳавзаси иш бошлади

Теглар :  Сузиш ҳавзаси
Бугун, 30 октябрь куни Республика Олимпия захиралари коллежида янги, замонавий сув ҳавзасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тантанали маросимда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Шарифжон Мўминджанов, “Билайн Ўзбекистон” компанияси бош директори Дмитрий Шуков, спортчи ва мураббийлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва бошқалар иштирок этишди.

Тадбир давомида Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов сўзга чиқар экан, ушбу сузиш ҳавзаси ўзбек спорти учун катта аҳамиятга эга эканлигини, келажакда бу ердан Олимпия ва жаҳон чемпионлари етишиб чиқишига тилакдош эканлигини айтиб ўтди.


Маросимда шунингдек, Владимир Тюрденев, Шарифжон Мўминджанов, Дмитрий Шуковлар ҳам сўзга чиқишди ва ўзларининг энг самимий тилакларини билдириб ўтдилар.

Очилиш маросимидан сўнг сув ҳавзасида сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Қайд этиш лозимки, «Билайн Ўзбекистон» компанияси кўмаги билан барпо этилган ушбу спорт мажмуаси Олимпия стандартларига мос равишда яратилган. Узунлиги 50 метр, кенглиги 25 метрни ташкил этувчи мазкур сузиш ҳавзасида жаҳон миқёсидаги нуфузли мусобақаларни ҳам қабул қилиш мумкин бўлади. Ундан ташқари, бинода фақатгина сув конструкцияси мавжуд бўлибгина қолмай, назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш учун мўлжалланган ўқув синфлари, спорт зали, тиббиёт хонаси ҳам мавжуд. Мусобақалар вақтида спортчиларни жойлаштириш учун ҳам шароитлар яратилган.

Сув ҳавзаси қурилишида Испания ва Даниядан замонавий ускуналар келтирилди. Старт нуқтаси, чизиқлар, байроқчалар, зинапоялар, ҳавзанинг пастки ва чет деворларидаги белгилар Халқаро сузиш федерацияси – FINAнинг талабларига жавоб беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг