UZ

Сўнгги янгиликлар

07:22Шавкат Раҳмонов кейинги рақиби ким бўлишини айтди 0 07:01Мэнни Пакьяо қайтмоқда! Унинг рақиби чемпион 0 22:59"Ролан Гаррос" чемпиони 5 сетда аниқланди 1 21:22Ўзбекистон МТЖ Теҳронга етиб борди + ФОТО 0 21:01"Uzchess Cup". 4-турдан сўнг "Masters" ва "Futures" гуруҳларида шахматчиларимиз якка пешқадам! 0 20:40Қаторасига уч йил "Ролан Гаррос" чемпиони бўлган Свёнтек кубок фотосессиясида иштирок этди + ФОТО 0 20:19"Uzchess Cup". Нодирбек Якуббоевда ажойиб ғалаба, у Парҳам Мақсудлуни таслим этди 0 19:58Суарес, Нуньес ва Вальверде. Уругвайнинг Америка кубоги учун таркиби маълум 0 19:37"Uzchess Cup"да яна бир ўзбек классик дербиси якунланди. Абдусатторов - Синдаров партиясида ким ғалаба қозонди? 0 18:05Теҳронда ўзбек кураши бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда + ФОТО 0 17:44"Ролан Гаррос". Аёллар ўртасидаги жуфтлик турнирида чемпионлар аниқланди 0 17:23"Манчестер Юнайтед" Ла Лигадаги форвард билан шартнома имзоламоқчи 0 17:02Замонавий бешкурашчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашди 0 16:41Париж-2024 ареналари: Франциянинг яқин ўтмишдаги энг катта стадиони “Парк де Пренс” 0 16:20Бокс қўлқопларининг сиз билмаган тарихи (Мутолаа учун) 0

22 апр 16:00
Янгиликлар

Стол тенниси

Римма Гуфранова: Федерация пандемия вақтида барча шароитларни яратиб бермоқда

Мамлакатимизда карантин ҳолати эълон қилинган кунга ҳам бир ойдан ошди.

Кўплаб қийинчиликларни бошидан кечирган халқимиз, коронавирус пандемияси сабаб юзага келаётган муаммоларни бир тану бир жон бўлиб енгиб ўтмоқда.

Ҳозирги кунда, барчамиз ўз оила аъзоларимиз ёнида, уйда вақтимизни ўтказмоқдамиз. Кимдир масофавий тарзда иш олиб бораётган бўлса, кимдир томорқасида меҳнат қилмоқда, яна кимдир жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни канда қилмаяпти.

Ана шундай юртдошларимиздан бири бу Римма Гуфрановадир. У стол теннис бўйича мамлакатимиз терма жамоасининг энг ишончли теннисчиларидан. Гарчи дунёда стол тенниси мусобақалари номаълум муддатга қолдирилган бўлсада, у жисмоний тарбия ва спорт билан мураббийлари берган кўрсатмаларга риоя қилиб, машғулотларни давом эттирмоқда.

Стол теннисчимиз кун давомида олиб бораётган машғулотлари, федерация томонидан яратиб берилган шароитлар ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди.

– Ўзбекистон стол теннис федерацияси юртимизда коронавирус пандемияси сабаб эълон қилинган карантин даврида, биз спортчиларга ўз уйимизда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишимиз учун барча имкониятларни яратиб бермоқда. Кун давомида жисмоний ҳолатни бир маромда ушлаб турувчи машқларни бажармоқдаман. Федерациямиз шифокори икки маҳал саломатлигим бўйича маълумот олмоқда.

Шунингдек, машғулотлардан бўш вақтимни мазмунли ўтказиш мақсадида бадиий китоблар ўқимоқдаман, онлайн тарзда инглиз тилини ўрганишни бошладим ва ҳар бир қизлар каби уй ишларига қарашмоқдаман.

Карантин вақтида стол теннисига оид янги қоидалар ва маҳоратни оширувчи видеороликларни интернет орқали кузатиб бормоқдаман. Энг муҳими, биз спортчиларни зерикишимизни ва руҳий ҳолатимизни кўрсатиш мақсадида федерациямиз томонидан ўтказилаётган челленжларда мунтазам иштирок этмоқдаман. Умуман олганда, ҳар бир куни ўз уйимда мазмунли ўтмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, халқимизга бу синовли кунларни биргаликда енгиб ўтишимиз кераклиги ва уйда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўз вақтимизни мазмунли ўтказишимиз кераклигини айтиб ўтмоқчиман.


Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг