UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59"Ролан Гаррос" чемпиони 5 сетда аниқланди 1 21:22Ўзбекистон МТЖ Теҳронга етиб борди + ФОТО 0 21:01"Uzchess Cup". 4-турдан сўнг "Masters" ва "Futures" гуруҳларида шахматчиларимиз якка пешқадам! 0 20:40Қаторасига уч йил "Ролан Гаррос" чемпиони бўлган Свёнтек кубок фотосессиясида иштирок этди + ФОТО 0 20:19"Uzchess Cup". Нодирбек Якуббоевда ажойиб ғалаба, у Парҳам Мақсудлуни таслим этди 0 19:58Суарес, Нуньес ва Вальверде. Уругвайнинг Америка кубоги учун таркиби маълум 0 19:37"Uzchess Cup"да яна бир ўзбек классик дербиси якунланди. Абдусатторов - Синдаров партиясида ким ғалаба қозонди? 0 18:05Теҳронда ўзбек кураши бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда + ФОТО 0 17:44"Ролан Гаррос". Аёллар ўртасидаги жуфтлик турнирида чемпионлар аниқланди 0 17:23"Манчестер Юнайтед" Ла Лигадаги форвард билан шартнома имзоламоқчи 0 17:02Замонавий бешкурашчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашди 0 16:41Париж-2024 ареналари: Франциянинг яқин ўтмишдаги энг катта стадиони “Парк де Пренс” 0 16:20Бокс қўлқопларининг сиз билмаган тарихи (Мутолаа учун) 0 15:54"Арсенал" товон пули 130 миллион евро бўлган ўйинчини харид қиладими? 0 15:29Мураббий: "Царукян - масҳарабоз" 0

16 фев 10:25
Янгиликлар

Енгил атлетика

Сафина Садуллаева Словакиядаги турнирда шахсий рекордини янгилаб, Олимпиада чемпионини ортда қолдирди

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Сафина Садуллаева Европа турнирларидаги иштирокини давом эттиради.

Бу гал ҳамюртимиз Словакиядаги мусобақада қатнашди. 

Гарчи Садуллаева совринли ўринларга илина олмаган бўлса ҳам, бир қатор аҳамиятли натижаларни қайд этди. Жумладан, бундан аввал Чехияда қайд этган 1.92 метр натижасини 1 смга яхшилашга муваффақ бўлди. Қайд этиш жоиз, бу Осиё қитъаси вакилалари орасида мавсумдаги энг юқори кўрсаткич бўлиб турибди. 

Мусобақа анъанага мувофиқ, ёпиқ иншоотда “Banskobystrická latka” мусиқаси остида ўтказилди. 1.93 м натижа билан ҳамюртимиз тўртинчи поғонани эгаллади. Сафина қўшимча кўрсаткичлар эвазига Олимпиада чемпиони россиялик Мария Ласицкенени ҳам ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Ғолиб ва совриндорлар рўйхати: 

“World Athletics Indoor Tour Silver”, Словакия

Баландликка сакраш, аёллар:

1. Элеанор Паттерсон (Австралия) – 1.99

2. Ярослава Магучих (Украина) – 1.96

3. Мария Вукович (Черногория) – 1.96

4. Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) – 1.93

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг