UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05МЮ 75-80 млн фунтлик трансферни амалга оширадими? 0 08:44UFC on ESPN 57 турнирининг марказий жангида нокаут қайд этилди 0 08:23Ига Свёнтек "Ролан Гаррос" чемпиони! 0 08:02Самира Исмоилова - Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳибаси! 0 07:41Испания Шимолий Ирландиянинг 2-дақиқадаги голига 5 та тўп билан жавоб қайтарди 0 23:31Маҳмуд Мурадов янги промоушен билан шартнома имзолади + ПОСТEР 0 20:50"Назаримда, мен миллардга яқинлашяпман" - Конор UFC'даги фаолиятидан қанча пул ишлаб топган? 0 20:29Волкановски: "Кейинги жангим камар учун бўлади" 0 20:08"Манчестер Сити"ни чемпионга айлантирган дарвозабон шартномани узайтирди 0 19:47Нима? Флойд Мейвезернинг хотираси йўқолмоқда! Унинг соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммолар пайдо бўлди 0 19:26Синхрон сузувчиларимиз БРИКС ўйинларида қатнашади. Таркиб маълум 0 19:05Жаҳон чемпиони, депутат Георгий Зантарая дзюдочиларимизни йўқлаб келибди + ФОТО 0 18:44Франция терма жамоаси аъзоси фаолиятини Саудияда давом эттиришга яқин 0 18:23Тошкент туманида каратэ WKF бўйича "Keles Open" халқаро турнири ўтказилади 0 18:02Махачев нима учун Царукян ҳар доим у ҳақида гапиришининг сабабини айтди 0

17 сен 15:45
Янгиликлар

Эшкак эшиш, Сув спорти турлари

Самарқанд – Осиё чемпионати мезбони, илк ғолиблар маълум!

Самарқанд эшкак эшиш каналида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё очиқ кубоги ва параканоэ бўйича Осиё чемпионати мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Беллашувларнинг дастлабки куни катталар ва ёшлар ўртасидаги яккалик ва жуфтлик баҳслари бўлиб ўтди. Катталар ўртасидаги яккалик баҳсларда 200 метрга параканоэ бўйича А.Абдулҳабибов (Ўзбекистон), Ж.Тайкенов (Қозоғистон), аёллар ўртасида Ш.Мирзаева (Ўзбекистон) ғолибликни қўлга киритди. 

Катталар ўртасида 1000 метрга байдаркада А.Мочалов (Ўзбекистон), каноэда С.Тожиев (Ўзбекистон), шу масофага ёшлар ўртасида байдаркада А.Герман (Ўзбекистон), каноэда С.Иноғомов (Ўзбекистон) маррага биринчи бўлиб етиб келди. 



Мусобақанинг жуфтлик баҳсларида катталар ўртасида байдаркада Ш.Аъзамов ва Ж.Нурматов (Ўзбекистон), каноэда Г.Кочнев ва С.Мирбеков (Ўзбекистон), шу масофага ёшлар ўртасида байдаркада Д.Онуфриев ва М.Судин (Ўзбекистон), каноэда С.Иноғомов ва Ж.Равшанов (Ўзбекистон) жуфтликлари ғалаба қозонди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг