UZ

Сўнгги янгиликлар

20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 20:28Дмитрий Бивол: "Ҳозир Бетербиевни унутиб туришим лозим" 0 20:07Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди 0 19:46"Ролан Гаррос". Даниэль Коллинз муваффақиятли старт олди 0 19:25Ислам Махачев: "Порье билан жангим тўлиқ давом этмайди" 0 19:04Дунёнинг 7-ракеткаси қаторасига иккинчи йил ҳам "Ролан Гаррос"ни 1-даврадаёқ тарк этди 0 18:43Анчелотти Лига 1`да 9-ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин 0 18:22Зарруҳ Адашев Хабиб Нурмагомедовга мурожаат қилди + ФОТО 0 18:01Вазирликда икки томонлама ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди 0 17:40МУТОЛАА УЧУН: Бокс тарихидаги даҳшатли қайтишлар: Муҳаммад Али, Форман, Кличко, Тайсон... 0 17:19Суперлига. 10-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари маълум 0 16:58Даниил Медведев "Ролан Гаррос"даги юришини бошлади 0 16:37Ислам Махачев UFC'нинг янги қўлқоплари ҳақида: "Энди кўпроқ қон тўкилади" 0 16:16Конор билан бир оқшомда жанг қиладиган собиқ UFC чемпионининг янги рақиби эълон қилинди 0 15:55Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: "Ҳали вақти келмади" 0

23 апр 07:23
Янгиликлар

Болалар спорти

Самарқандда 5 та спорт иншооти қуриш учун 28 миллиард сўм сарфланади

Теглар :  Самарқанд
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи чоғида вилоят фаоллари билан ўтказилган учрашувда Бош вазир ўринбосарлари ва вазирлар, секторлар раҳбарларига жорий йилда вилоятда амалга ошириладиган ишлар юзасидан аҳолига мурожаат қилиш топшириғини берган эди.

Мазкур топшириққа биноан, Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда у киши раҳбарлигидаги комплекс масъуллари туризм, спорт ва маданият соҳаларини ривожлантириш юзасидан амалга ошириладиган вазифалар юзасидан пресс-ҳисобот тақдим этди.

Тадбирда A.Абдуҳакимов билан бирга Маданият вазири О.Назарбеков, туризм ва спорт вазирининг ўринбосарлари, кинематография агентлиги раҳбарияти, вилоят ҳокими тегишли ўринбосарлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этди ҳамда Самарқанд вилоятида ўз йўналишларида амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот беришди.

– Давлатимиз раҳбари олдимизга қўйган вазифалар ҳамда жойларда туризм, спорт, маданият, кинематография соҳалари бўйича олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, ушбу соҳаларни жадал ривожлантириш юзасидан вазифаларни белгилаб олдик, – деди Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов. – Жумладан, туризм соҳасида 2021 йилда мамлакатимиз ҳудудидан Самарқандга 1,3 миллион нафар маҳаллий, пандемия билан боғлиқ вазият яхшиланишига қараб, 220 минг нафар хорижий сайёҳни жалб қилиш орқали туризм соҳасидаги 1 000та иш ўрнини қайта тиклаш, хорижий авиаташувчи компанияларни “Самарқанд аэропорти – Ўзбекистон халқаро туризм дарвозаси” концепцияси асосида Самарқанд халқаро аэропортига жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланди. Шунингдек, Умра+ дастури бўйича хорижий мамлакатлардан зиёратчи туристларни Самарқандга кенг жалб этиш бўйича бир қатор дастурлар амалга оширилади.

Самарқанд вилоятида замонавий туристик хизматларни яратиш имконини берувчи 8 та меҳмонхона, тематик хиёбонлар, дам олиш ва кўнгилочар объектлар, ҳунармандчилик маркази ва сунъий ҳавзалар фаолияти йўлга қўйилади. Майдони 18 минг кв.м.ни ташкил этувчи халқаро конгресс маркази ва кўргазма мажмуаларини ташкил этиш орқали Самарқанд шаҳри MICE-tourism ва халқаро-сиёсий анжуманлар марказига айланади. Ушбу марказ ишга туширилгандан кейин қўшимча 2 мингта иш ўрни яратилади.

2020 йилда Самарқанд туманидаги Конигил қишлоғида мамлакатимизда биринчи “Туризм қишлоғи” ташкил этилган эди. Мазкур лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида 7,1 гектар ҳудуддан иборат 100 га яқин туристик объект, хизмат кўрсатиш нуқталари ташкил этиш орқали 460 нафар иш ўринлари яратилади.

Самарқанд шаҳар Мирзо Бобур кўчасида “Буюк Ипак йўли” музейини ташкил этиш концепцияси ишлаб чиқилди. Унда музейга кирган ҳар бир турист юртимизнинг энг қадимги даври, мамлакатимизнинг “Буюк Ипак йўли”да тутган ўрни ва аҳамияти билан голограммалар, 3D-моделлаштириш, VR-тизимлар ва бошқа замонавий технологиялар асосида жонли танишиш имкониятига эга бўлади. Вилоятда ўтказилиши режалаштирилган халқаро анжуманларга пухта тайёргарлик кўриш доирасида шаҳар инфратузилмаси яхшиланади.

Президентимизнинг тегишли қарорлари доирасида ажратилган 978,9 миллиард сўм миқдоридаги маблағ ҳисобидан Самарқанд шаҳрида 83,4 километр автомобиль йўлларини “девордан деворгача” тамойили асосида капитал таъмирлаш, 100,3 километр электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш, 25 километр ичимлик суви, 41,5 километр ахборот коммуникациялари тармоқларини қуриш, 14,1 км. газ тармоқларини тортиш ишлари амалга оширилади. 

Жорий йилга мўлжалланган инвестиция дастури асосида 28 миллиард сўм маблағ доирасида 5 та спорт иншоотини янгидан қуриш ва капитал реконструкция қилиш кўзда тутилган. Жумладан, 154 ўринга мўлжалланган барча қулайликларга эга бўлган футбол академияси қурилади. Бюджет ҳамда хусусий сектор маблағлари ҳисобидан 60,4 миллиард сўм маблағ ҳисобига 181 та спорт иншооти ва майдончалари, хусусан, 56 та воркаут, 33 та стритбол, 32 та бадминтон, 60 та мини-футбол майдонлари ташкил этилади.

Маданият вазири О.Назарбековнинг қайд этишича, вилоятдаги 90та маҳалла ва 45 та маданият марказлари билан ҳамкорликда “Маҳаллабай тўгараклар” лойиҳаси амалга оширилиб, 180та тўгарак очилади. 32 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда 64 та умумтаълим мактаблари ўртасида ҳамкорлик ўрнатган ҳолда биттадан “Болалар ҳаваскорлик ансамбллари” тузилади.

Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда “Мактабда маданият маркази” лойиҳаси амалга оширилади. Самарқанддаги 11 та олий таълим муассасасининг ҳар бирида талабалар қизиқишидан келиб чиққан ҳолда мусиқа ижрочилиги, анъанавий хонандалик ва рақс санъати бўйича талабалар ҳаваскорлик ансамбллари очилади.

Тадбир давомида Бош вазир ўринбосари ва масъуллар оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб беришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
23 апр 08:52:04
Mironsho Jabborov
Samarqandimiz bomba bolyaptida. Xursandman.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг