UZ

Сўнгги янгиликлар

20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 20:28Дмитрий Бивол: "Ҳозир Бетербиевни унутиб туришим лозим" 0 20:07Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди 0 19:46"Ролан Гаррос". Даниэль Коллинз муваффақиятли старт олди 0 19:25Ислам Махачев: "Порье билан жангим тўлиқ давом этмайди" 0 19:04Дунёнинг 7-ракеткаси қаторасига иккинчи йил ҳам "Ролан Гаррос"ни 1-даврадаёқ тарк этди 0 18:43Анчелотти Лига 1`да 9-ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин 0 18:22Зарруҳ Адашев Хабиб Нурмагомедовга мурожаат қилди + ФОТО 0 18:01Вазирликда икки томонлама ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди 0 17:40МУТОЛАА УЧУН: Бокс тарихидаги даҳшатли қайтишлар: Муҳаммад Али, Форман, Кличко, Тайсон... 0 17:19Суперлига. 10-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари маълум 0 16:58Даниил Медведев "Ролан Гаррос"даги юришини бошлади 0 16:37Ислам Махачев UFC'нинг янги қўлқоплари ҳақида: "Энди кўпроқ қон тўкилади" 0 16:16Конор билан бир оқшомда жанг қиладиган собиқ UFC чемпионининг янги рақиби эълон қилинди 0 15:55Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: "Ҳали вақти келмади" 0

02 окт 07:27
Янгиликлар

Тадбирлар

Самарқандда бир гуруҳ спорт фидойилари кўкрак нишонлари билан тақдирланди

Самарқанд олимпия захиралари коллежида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида соғлом ва баркамол этиб вояга етказишга қўшган салмоқли ҳиссаси, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишидаги жонкуярлиги билан жамоат ишларида фаол иштирок этиб келаётган мураббийлар тақдирланди.

Тадбирда «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишонига сазовор бўлган бир гуруҳ тренер- ўқитувчи ва мураббийларни Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрами билан самимий табриклаб, барчаларига ўз миннатдорлигини билдирди ҳамда кўкрак нишонларни топширди.

«Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишонига сазовор бўлганлар қуйидагилар:

Собиров Олим Абдужалилович - Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Багиров Олим Хакимович - Самарқанд олимпия захиралари коллежи директори

Гладкова Татяна Сергеевна -Самарқанд олимпия захиралари коллежининг енгил атлетика бўйича бош тренер-ўқитувчиси

Махадинов Алладин - Самарқанд вилояти спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг футбол бўйича тренер-ўқитувчиси

Сой Наталъя Борисовна - Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар ўсмирлар спорт мактаби академик эшкак эшиш бўлими йўриқчи-услубчиси

Маматкулов Шароф Абдувахопович - Самарқанд вилояти Булунғур тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори

Узаков Акрам Нурмуҳамедович - Самарқанд вилояти Иштихон тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича тренер-ўқитувчиси

Абдурашитов Фарит Акрамович - Самарқанд вилояти Нарпай тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари

Набиев Фирдавс Хамедович - Самарқанд шаҳар 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабининг муайтай бўйича тренер-ўқитувчиси

Хакимов Салом Каримович - Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази Самарқанд филиали Жисмоний тарбия методикаси кафедраси ўқитувчиси.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг