UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

01 окт 12:47
Янгиликлар

Триатлон

Самарқандда триатлон бўйича Ўзбекистон кубогининг финал босқичи бўлиб ўтди

2019 йил 28 сентабрь куни Самарқанд шаҳридаги Республика эшкак эшиш канали ҳудудида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти томонидан Ўзбекистон Триатлон Федерацияси кўмагида триатлон бўйича Ўзбекистон кубогининг учинчи финал босқичи ташкил этилди.

Мусобақада республиканинг барча вилоятларидан 103 спортчи иштирок этди. Мусобақалар уч ёш тоифаси бўйича ўтказилди: 16-18 ёш (ўсмирлар), 19-21 ёш, 22 ва ундан катта. Ўсмирлар спринт масофаси: 750 метр сузиш, 20 км велоспорт ва 5 км югуриш, 19 ёш ва ундан катта ёшдаги эркаклар ва аёллар эса олимпия масофаси: 1,5 км сузиш, 40 км велосипед ва 10 км югуриш масофасини босиб ўтдилар. Таъкидлаш жоиз, триатҳлон бўйича Ўзбекистон кубоги тарихида биринчи маротаба паратриатлончи иштирок этди: Андижон вилоятидан Рустамжон Сотиболдийев мусобақа доирасида спринт масофасини босиб ўтди.

Уч босқич натижаларига кўра, 2019 йилда триатлон бўйича Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди. Умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри терма жамоаси ғалаба қозонди, иккинчи ва учинчи ўринларни Навоий ва Қашқадарё вилоятлари жамоалари эгаллади.

Мусобақалар энг кучли триатлончиларни аниқлаш мақсадида ўтказилди ва унинг натижаларига кўра халқаро стартларда иштирок этиш учун Ўзбекистон терма жамоаларини шакллантириш режалаштирилган.

Триатлон – бу уч босқич: сузиш, велопойга ва югуришни тўхтовсиз ва кетма-кет ўтишдан иборат бўлган мултиспорт пойгаси.

Триатлон бўйича Ўзбекистон кубогининг 3-финал босқичи натижалари


Категория

Масофа

Ўринлар

Ғолиблар

Жамоа

Вақт

Эркаклар

1997+

Олимпия

1-ўрин

Валерий Пономаренко

Тошкент шаҳри

2:16:48

2-ўрин

Абубакир Охунжонов

Андижон вилояти

02:32:58

3-ўрин

Мусевер Салимов

Самарқанд вилояти

02:42:05

Аёллар

1997+

Олимпия

1-ўрин

Алина Ҳакимова

Навоий вилояти

02:29:14

2-ўрин

Гулнора Аҳмедова

Сурхандарё вилояти

02:55:54

Эркаклар

1998-2000

Олимпия

1-ўрин

Арслон Турсунов

Қашқадарё вилояти

2:10:53

2-ўрин

Умидбек Алимов

Тошкент шаҳри

2:14:43

3-ўрин

Жаҳонгир Самийев

Қарши БЎСМ

02:23:41

Аёллар

1998-2000

Олимпия

1-ўрин

Зулайҳо Нуруллайева

Навоий вилояти

2:43:58

2-ўрин

Латофат Содиқова

Тошкент шаҳри

2:53:58

Эркаклар

2001-2003

Спринт

1-ўрин

Камрон Ходжаев

Тошкент шаҳри

1:06:42

2-ўрин

Руслан Карнилов

Шайхонтоҳур О'СТК

1:08:58

3-ўрин

Қобилжон Муҳамедов

Андижон вилояти

1:09:51

Аёллар

2001-2003

Спринт

1-ўрин

Севара Бобоқулова

Қашқадарё вилояти

1:22:06

2-ўрин

Арина Мирзабекова

Тошкент шаҳри

1:24:55

3-ўрин

Мафтуна Пардаева

Жиззах вилояти

1:28:28




Триатлон бўйича Ўзбекистон кубогидаги жамоавий натижалар

Ўрин

Жамоа

Ҳисоблар йиғиндиси

1

Тошкент шаҳри

488

2

Навоий вилояти

346

3

Қашқадарё вилояти

276



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг