UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32"Наполи" Лукаку учун "Челси" хоҳлаётганидан 3 баравар кам пул таклиф қилди 0 14:11Қозоғистонлик мураббий: "Конкабаев ҳеч қачон Жалоловга қарши туриб бера олмайди" 0 13:50"Ролан Гаррос" жуфтлик мусобақасида финалчилар маълум 0 13:29Алекс Перейра кейинги рақиби ким бўлишини айтди 0 13:08"Арсенал" катта трансферни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Сумма 130 млн евро! 0 12:47"Uzchess Cup"да ўзбек дербиси. Бугун икки Нодирбек ўзаро 3-турда рўбарў келади 0 12:26Зверев - "Ролан Гаррос" турнирининг иккинчи финалчиси! 0 12:05Ислам Махачев давлат мукофоти билан тақдирланди + ФОТО 0 11:44Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойга қарши майдонга тушади 0 11:23Сергей Ковалёв Мадримов - Кроуфорд жангида ким фаворит эканини айтди 0 11:02Мосвар Евлоев - Алжамэйн Стерлинг жанги ўтказилмайди 0 10:41Алькараз фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" финалида ўйнайди 0 10:20Лионель Месси: "Реал" – дунёдаги энг кучли клуб!" 0 09:59Сув спорт турлари бўйича 2025 йилги Жаҳон чемпионати манзили ва санаси эълон қилинди 0 09:38"Uzchess Cup" турнирининг 2-турига оида барча маълумотлар битта хабарда 0

18 май 17:03
Янгиликлар

Тадбирлар

ШҲТ йиғилиши: Қирғизистон Республикаси делегацияси ҳам Тошкентга етиб келди

Теглар :  ШҲТ
Хабар берганимиздек, 18-21-май кунлари пойтахтимиз Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг йиғилишига мезбонлик қилади.

Йиғилишда иштирок этиш учун ШҲТга аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга масъул вазирлик ва идоралари раҳбарлари бирин-кетин Тошкентга етиб келишмоқда.

Хусусан, бугун Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Азамат Жуманқулов бошчилигидаги делегация аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантана билан қарши олинди. Уларни Спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси Авазжон Каримов бошчилигидаги вазирлик ва МОҚ вакиллари кутиб олишди.


Сафар давомида Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирига мазкур вазирликнинг Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи Назгул Омурзакова ҳамда вазирликнинг спорт бўлими бошлиғи Хамит уулу Кайратлар ҳамроҳлик қилишади.

Маълумот учун, ШҲТга аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга масъул вазирлик ва идоралари раҳбарлари йиғилишида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш, жисмоний тарбия ва спорт орқали дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, спортчиларни халқаро мусобақалардаги муносиб иштироки учун рағбатлантириш, Олимпия ҳаракатини ривожлантиришдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби бир қатор масалалар атрофлича муҳокама қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг