UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Маҳмуд Мурадов янги промоушен билан шартнома имзолади + ПОСТEР 0 20:50"Назаримда, мен миллардга яқинлашяпман" - Конор UFC'даги фаолиятидан қанча пул ишлаб топган? 0 20:29Волкановски: "Кейинги жангим камар учун бўлади" 0 20:08"Манчестер Сити"ни чемпионга айлантирган дарвозабон шартномани узайтирди 0 19:47Нима? Флойд Мейвезернинг хотираси йўқолмоқда! Унинг соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммолар пайдо бўлди 0 19:26Синхрон сузувчиларимиз БРИКС ўйинларида қатнашади. Таркиб маълум 0 19:05Жаҳон чемпиони, депутат Георгий Зантарая дзюдочиларимизни йўқлаб келибди + ФОТО 0 18:44Франция терма жамоаси аъзоси фаолиятини Саудияда давом эттиришга яқин 0 18:23Тошкент туманида каратэ WKF бўйича "Keles Open" халқаро турнири ўтказилади 0 18:02Махачев нима учун Царукян ҳар доим у ҳақида гапиришининг сабабини айтди 0 17:41Майк Тайсон рингга чиқмаган тақдирда, Жейк Пол билан ким жанг қилиши маълум бўлди 0 17:20Мбаппе туфайли Холанднинг "Реал"га трансфери амалга ошмаслиги мумкин 0 16:59Гандбол. Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум 0 16:38Исроил Мадримов: "Оғир меҳнат бошланди" + ФОТО 0 16:17"Ҳумо" Қозоғистон чемпионатининг ўтган мавсумдаги тўпурари ва яна тўрт хоккейчини ўз сафига қўшиб олди 0

15 мар 17:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашев 28 март куни ўтказиладиган жангига муносабат билдирди

Суперенгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашевнинг рингга қайтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳамюртимиз 28 март куни АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида ташкил этиладиган DAZN ҳамда Salita Promotions ҳамкорлигидаги проф бокс оқшомида рингга кўтарилади. Ўша куни унга панамалик чарм қўлқоп устаси Хуан Хуертас рақиблик қилади.

"Тўрт ойлик танаффусдан кейин яна рингга қайтяпман. Дуода бўлган барчага катта раҳмат. Қўлдан келганича ғалаба учун ҳаракат қиламан. Чемпионлик камари учун яна қайтадан уринишни бошлаймиз. Америкадаги юртдошларимиз 28 март кунги жангда келиб қўллаб- қувватлайсизлар деган умиддаман", - деди Эргашев. 

Маълумот учун, Хуан Хуертас фаолияти давомида 22 та жанг ўтказиб, 17 ғалаба, 4 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 13 тасида рақибларини муддатидан олдин таслим этган. 

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев ўтган йилнинг 26 ноябрь куни АҚШда IBF чемпиони Сабриэль Матиасга қарши жанг қилиб, имкониятни бой бериб қўйган эди. Бу унинг фаолиятидаги ягона мағлубият бўлиб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
15 мар 18:27:45
Fahritdin Tashkenbaev
ШОХЖАХОН !!! ХАЁТИНГДАГИ ЭНГ МУХИМ , ЧЕМПИОНЛИК ЖАНГИДА ШАРМАНДА БУЛИБ ЭЛ НАЗАРИДАН КОЛДИНГ !!! бУ ЖАНГЛАРИНГ ЭНДИ БИЗ УЧУН БИР ТИЙИН!!!
   
15 мар 17:53:27
Samar
buyam meshok menimcha
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг