UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59"Боруссия" — "Реал" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум 0 12:38Расман: Чемпион Леон Эдвардснинг жанги тасдиқланди 0 12:17Ига Свёнтек Рим WTA 1000 турнирининг илк 1/2 финалчиси 0 11:56Бугун Дўсматов, Холдаров ва Музаффаров Хабаровскда рингга кўтарилади 0 11:35Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди + ФОТО 0 11:14Рим "Мастерс" турнирининг амалдаги чемпионини мағлуб этишди 0 10:53Жангга бир ой қолганда Тагир Уланбековнинг рақиби ўзгарди 0 10:32Нурсултон Рўзибоевнинг америкалик мураббийи мухлисларга мурожаат қилди 0 10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0 09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0

23 сен 22:52
Янгиликлар

Спорт курашлари, Олимпия ўйинлари

Спорт курашлари. Исломжон Баҳромов Жаҳон чемпионатининг бронза медали ва Париж Олимпиадаси йўлланмаси соҳибига айланди

Сербиянинг Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди.

Қувонарлиси, бугунги кун доирасида -60 кг вазн тоифасида терма жамоамиз аъзоси Исломжон Баҳромов бронза медали ва Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинлари лицензиясини қўлга киритди. У ўтиш босқичида дастлаб, грузиялик Придон Абуладзени, бронза медали учун кечган баҳсда эса эронлик Меҳди Моҳсеннажедни мағлубиятга учратди.

Шундай қилиб, Исломжон Баҳромов ушбу чемпионат орқали Олимпиада лицензиясини қўлга киритган учинчи курашчи бўлди. Бунгача Жавраил Шапиев ва кеча ўтказилган баҳсларда Арам Варданян Париж-2024 йўлланмасига эга чиқган эди.

Юнон-рум курашчиларимизнинг бугунги натижалари билан танишинг:

63 кг, нимчорак финал босқичи. Шермуҳаммад Шарибжонов 0:7 Стефан Рожер Клемент (Франция) 

67 кг, 1/16 финал босқичи. Аброр Отабоев 3:6 Моҳаммедреза Абдулҳамид (Эрон)

87 кг вазнда Жалгас Бердимуратов чорак финал босқичида туркиялик Али Ченгизга мағлуб бўлди. Рақиби финалга йўл олгани учун Жалгас эртага ўтиш босқичида гиламга чиқади.

Ўтиш босқичи:

60 кг: Исломжон Баҳромов бронза медали ва Париж-2024 ёзги Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди

72 кг: Жамол Жумабоев 3:12 Али Арсалан (Сербия)

97 кг: Рустам Ассакалов 3:5 Петер Ольер (Германия).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг