UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Ольга Забелинская уч карра Осиё чемпиони, Янина Кускова эса кумуш медални қўлга киритди! 0 13:07Умар Кремлёв Томас Бах билан муносабат ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 12:39Эронга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон МТЖда йўқотиш 0 12:17О'Мэлли яқин орада рақибини билиб олади, эҳтимолий рақиб маълум 0 11:55Енгил атлетикачиларимиз Жанубий Кореядаги Осиё чемпионатида қатнашишади 0 11:33Чендлер Конор Макгрегор билан жанг ўтказилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 11:04Мбаппе Евро-2024 мусобақасидан аввал жароҳат олди. Ҳужумчи кечаги машғулотларда иштирок этмаган 0 10:40Бугунги UFC турнири бонуслари кимларга насиб этди? 0 10:19Бугун эркаклар ўртасидаги "Ролан Гаррос"да ғолиб аниқланади 0 09:44UFC on ESPN 57 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 09:05МЮ 75-80 млн фунтлик трансферни амалга оширадими? 0 08:44UFC on ESPN 57 турнирининг марказий жангида нокаут қайд этилди 0 08:23Ига Свёнтек "Ролан Гаррос" чемпиони! 0 08:02Самира Исмоилова - Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳибаси! 0 07:41Испания Шимолий Ирландиянинг 2-дақиқадаги голига 5 та тўп билан жавоб қайтарди 0

21 июн 18:42
Янгиликлар

Болалар спорти

Спорт мактабида санитария ва гигиенага қатъий амал қилинади ФОТОРЕПОРТАЖ

Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли барча спорт таълим муассасаларида карантин пайтида дезинфекцион ҳолатни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоят жисмоний тарбия ва спорти бошқармаси тасарруфидаги Чироқчи туман 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳам карантин чораларига қатъий амал қилиниаётганига гувоҳ бўлишингиз мумкин.  

Спорт мактабига кириш ва чиқиш жойида  қулай ва талабга мос зарарсизлантирувчи “дезинфекция туннели” ўрнатилган. Шунингдек, кириш йўлагида пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тушак”лари билан таъминланган.

Бундай чоралар бир томондан коронавирус инфекциясининг кенг тарқалашини олдини олишга, спорт мактаби ходимлари ва тарбияланувчиларининг карантин даврида саломатлиги муҳофазасини қатъий таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.  

– Ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик маркази билан ҳамкорликда карантин тартиб-қоидаларига амал қилинмоқда, - дейди  Чироқчи туман 1- БЎСМ директори Фарҳод Жуманов. – БЎСМда мавжуд биноларимиз дезинфекция қилинмоқда, кириш ва чиқиш жойларда керакли  дезинфекция воситалари билан таъминланган.  Ҳар бир ишчи-ходимларимизни тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, уларни тана ҳароратларини ҳам ўлчаб, санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолатда фаолият олиб бормоқдамиз.   

Айтиш жоиз, айни пайтда Чироқчи туманидаги мазкур 1-БЎСМда 2860 нафар ўғил-қизлар бўлиб, уларга 60 нафар тренерлар устозлик қилишади. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг