UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

14 окт 08:46
Янгиликлар

Тадбирлар

Спорт ва тиббиёт мавзуида халқаро конференция ўз ишини бошлади

Тошкентда “Тиббиёт ва спорт: муаммолар ва истиқболлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади.

МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (РСТИАМ) томонидан ўтказилаётган ушбу тадбирда Буюк Британия, Германия, Россия, Беларусь, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Испания, Литва каби мамлакатлардан ташриф буюрган шифокорлар соҳага оид сўнгги ютуқлар, камчилик ва муаммолар, уларнинг ечимлари борасида ўз билимларини улашади.

“InterContinental Tashkent” меҳмонхонасида ўтган тадбирнинг очилиш маросимида расмийлар мавзунинг долзарблиги, бугунги кунда давлатимиз томонидан спорт тиббиётини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтишди. 

Унда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, РСТИАМ директори Камол Сирожитдинов иштирок этишди.

Анжуманда мамлакатимиздаги федерация ва ассоциациялар, ҳудудлардаги спорт таълим муассасаларда фаолият олиб бораётган спорт шифокорлари, терма жамоа мураббийлари, соҳа мутахассислари иштирок этишмоқда. Дастурга мувофиқ, икки кун давомида халқаро экспертлар томонидан маҳаллий мутахассислар учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг