UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0 14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0 14:02Адҳам Икрамов жаҳон чемпионатига йўл олаётган дзюдочиларимизга оқ фотиҳа берди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:41Стефанос Циципас Рим "Мастерс" 1/4 финалида 0 13:20Хорижий нашр UFC'да порлаши кутилган жангчилар рўйхатини эълон қилди. Ундан Нурсултон Рўзибоев ҳам ўрин олган 0 12:59"Боруссия" — "Реал" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум 0 12:38Расман: Чемпион Леон Эдвардснинг жанги тасдиқланди 0 12:17Ига Свёнтек Рим WTA 1000 турнирининг илк 1/2 финалчиси 0 11:56Бугун Дўсматов, Холдаров ва Музаффаров Хабаровскда рингга кўтарилади 0

20 мар 07:43
Янгиликлар

Стол тенниси

Стол тенниси. Ўзбекистон Кубоги кимга насиб этди?

Хабар берганимиздек, Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрида стол тенниси бўйича Ўзбекистон Кубоги баҳслари ўтказилаётган эди.

Кеча ушбу мусобақа ўз якунига етиб, ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Мамлакат кубогида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 25 та жамоа бош соврин учун баҳс олиб борди. 

Эркаклар ўртасидаги ҳал қилувчи финал учрашувида Тошкент вилояти жамоаси пойтахтлик стол тенниси усталарини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, Ўзбекистон Кубоги-2023 соҳибига айланишди. Қорақалпоғистон ва Самарқанд жамоалари шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишди. 

Аёллар ўртасидаги мусобақада Тошкент шаҳри жамоаси Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Пойтахтлик стол теннисчилар муросасиз кечган финал учрашувида Наманган жамоасидан 3:2 ҳисобида устун келишди. Андижон ва Тошкент вилояти жамоалари кучли учликка якун ясаб беришди. 

Ўзбекистон Кубоги якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Ушбу тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини вақтинчалик бажариб турган Акмаджон Маҳмудалиев, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раисининг биринчи ўринбосари ва ижрочи директори Исломжон Байханов, Федерация раиси ўринбосарлари Баҳром Саидов, Григорий Хван, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Сирдарё вилояти бўлими бошлиғи Анвар Бобонов ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг