UZ

Сўнгги янгиликлар

08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0 07:29Фьюри ва Усикнинг жангдан қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0 07:08Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг илк кунида медаллар шодаси 0 19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0

20 апр 16:31
Янгиликлар

Гандбол

“Сурхон Арена”да ёш гандболчилар беллашди + ФОТО

Термиз шаҳридаги “Сурхон Арена” спорт мажмуасида гандбол бўйича U-18 қизлар ва ёшлар жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва Гандбол федерациясининг бу йилги спорт мусобақалари тақвимидан ўрин олган мамлакат биринчилиги 12-19 апрель кунлари ташкил этилиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрининг 13 та ёшлар ва 12 та қизлар жамоалари ғолиблик йўлида ўзаро баҳс олиб боришди. 

Якуний натижаларга кўра, ёшлар биринчилигида Тошкент шаҳри терма жамоаси Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлди. Иккинчи ўринни Сурхондарё вилояти гандболчилари эгаллаган бўлишса, фахрли учинчи ўрин андижонлик ёшларга насиб этди.

Қизлар мусобақасида Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази (РОПСТТМ) жамоаси шоҳсупанинг биринчи поғонасига кўтарилди. Андижон вилояти жамоаси иккинчи, Сурхондарё вилояти жамоаси учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Чемпионатнинг тақдирлаш маросимида қатнашган Сурхондарё вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи Бекзод Турабоев, Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби бош мутахассиси Саидхон Бойхўжаев, СЎТЕАИСМ директори Шуҳрат Алиқулов ва бошқалар ғолиб ва совриндор спортчиларни қутлаб, уларга тегишли даражадаги диплом, медаль ва совғалар топширишди.

Икром ХУДАЙБЕРГАНОВ, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг