UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

15 мар 15:03
Янгиликлар

Таэквондо, Париж-2024

Таэквондо. Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ таркибда Париж-2024 Олимипия ўйинларида иштирок этади!

Хитойнинг Тайян шаҳрида таеквондо WТ бўйича Осиё лицензион турнири ўтказилмоқда.

Мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки нафар аъзоси — Жасурбек Жайсунов (-80 кг) ва Озода Собиржонова (-67 кг) иштирок этди.

Қувонарлиси, ҳар икки спортчимиз ўз жангларида ғалаба қозониб, тўрт йилликнинг энг муҳим комплекс мусобақаси учун лицензияни қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, Хитойдаги мусобақадан сўнг миллий терма жамоамиздаги йўлланмалар сони тўлиқ бўлди - 4 та. Бу натижа Токио-2020 Олимипия ўйинларида ҳам содир бўлган эди.

Маълумот учун, Олимпия ўйинлари дастурига кўра, таеквондо WТ спорт турида аёллар ва эркаклар 4 тадан вазн тоифасида иштирок этади. Ҳар бир мамлакат федерацияси ўз ихтиёрига кўра аёллар ва эркаклар орасидан 2 тадан вазн тоифасида йўлланмалар учун қатнашиш имкониятига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ терма жамоамизнинг икки нафар аъзоси — Улуғбек Рашитов (-68 кг) ҳамда Светлана Осипова (+67 кг) рейтинг очколари орқали Париж-2024 чиптасига эга чиққан эди.

Шу тариқа, Париж-2024 ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларида терма жамоамиз тўлиқ таркибда иштирок этадиган бўлди:

-68 кг: Улуғбек Рашитов

-80 кг: Жасурбек Жайсунов

-67 кг: Озода Собиржонова

+67 кг: Светлана Осипова.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг