UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

13 дек 19:00
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо. "Уси Катта дубулға" турнири учун саралаш мусобақасининг илк кунида Озода Собиржонова йўлланмага эга чиқди

Бугун Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича катталар ўртасида йилнинг сўнгги ва ҳал қилувчи турнири - "Уси Катта дубулға" мусобақаси учун саралаш баҳслари старт олди.

Кун давомида эркаклар -68 кг, +80 кг вазн тоифаларида, аёллар эса -49 ҳамда -67 кг вазн тоифаларида баҳс олиб бормоқда.

Аввал, маълум қилганимиздек, -67 кг вазн тоифасида терма жамоамиз шарафини Феруза Содиқова ҳамда Озода Собиржонова ҳимоя қилди. Содиқова ўзининг илк жангида Халқаро нейтрал спортчи Валерия Скапровскани, Собиржонова эса хитойлик Хуан Дангни мағлуб этди. Нимчорак финал босқичида эса, қуръа туфайли спортчиларимиз ўзаро тўқнаш келишди. Мураббийлар штаби қарорига кўра, Собиржонова кейинги босқичга йўл олди. Чорак финалда Озода британиялик Алия Повеллга имкониятни бой берганига қарамай, "Уси Катта дубулға" турнири финал босқичига йўл олди.

Маълумот ўрнида, Феруза Содиқова ҳамда +80 кг вазн тоифасида терма жамоамиз аъзоси Никита Рафалович мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига тўгридан-тўгри йўлланма олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг