UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39Эронга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон МТЖда йўқотиш 0 12:17О'Мэлли яқин орада рақибини билиб олади, эҳтимолий рақиб маълум 0 11:55Енгил атлетикачиларимиз Жанубий Кореядаги Осиё чемпионатида қатнашишади 0 11:33Чендлер Конор Макгрегор билан жанг ўтказилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 11:04Мбаппе Евро-2024 мусобақасидан аввал жароҳат олди. Ҳужумчи кечаги машғулотларда иштирок этмаган 0 10:40Бугунги UFC турнири бонуслари кимларга насиб этди? 0 10:19Бугун эркаклар ўртасидаги "Ролан Гаррос"да ғолиб аниқланади 0 09:44UFC on ESPN 57 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 09:05МЮ 75-80 млн фунтлик трансферни амалга оширадими? 0 08:44UFC on ESPN 57 турнирининг марказий жангида нокаут қайд этилди 0 08:23Ига Свёнтек "Ролан Гаррос" чемпиони! 0 08:02Самира Исмоилова - Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳибаси! 0 07:41Испания Шимолий Ирландиянинг 2-дақиқадаги голига 5 та тўп билан жавоб қайтарди 0 23:31Маҳмуд Мурадов янги промоушен билан шартнома имзолади + ПОСТEР 0 20:50"Назаримда, мен миллардга яқинлашяпман" - Конор UFC'даги фаолиятидан қанча пул ишлаб топган? 0

21 мар 10:56
Янгиликлар

Тадбирлар

Таиландда V Атлетлар форуми ўтказилди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида V Атлетлар форуми бўлиб ўтди.

Олимпия бирдамлиги лойиҳаси асосида Осиё Олимпия кенгаши (ООК) томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.

Мазкур Форумни ўтказишдан мақсад Халқаро Олимпия қўмитаси, ООК ва унинг Атлетлар комиссияси, Миллий Олимпия қўмиталари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, минтақада Олимпия ҳаракатини кучайтиришдир.

Тадбир давомида олдинга қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда ҳар бир МОҚнинг ўрни, унинг ХОҚ ҳамда ООК қошида тузилган Атлетлар комиссияси ўртасида боғловчи экани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Бу борада Халқаро чим устида хоккей федерацияси президенти, ООК Атлетлар комиссияси вице-президенти, ХОҚ аъзоси Дато Таяб Икрам ўз чиқишида батафсил гапириб ўтди. 

Шунингдек, у Ўзбекистон билан йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқалари муваффақиятли амалга оширилаётгани, мамлакатимизда чим устида хоккей ривожи жадал суратларда бораётгани, бунинг натижасида ушбу спорт туридаги эркаклар ва аёллар терма жамоаларимиз Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига йўлланма олгани ҳақида алоҳида таъкидлади. Мазкур ҳамкорлик ООК раҳбарияти ва тадбир қатнашчилари томонидан юқори баҳоланди.

Маълумки, ўтган йили мамлакатимизда ҳам 7 нафар профессионал спортчилардан иборат Атлетлар комиссияси ташкил этилган эди. Бу борада юртимизда ҳам спортчиларнинг манфаатлари, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга янада кенг имкониятлар яратиш, шунингдек, ООК ва Олимпия бирдамлиги кўмагида таълим дастурларида иштирок этиш борасидаги фаолиятини фаоллаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг