UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0 14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0 14:02Адҳам Икрамов жаҳон чемпионатига йўл олаётган дзюдочиларимизга оқ фотиҳа берди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:41Стефанос Циципас Рим "Мастерс" 1/4 финалида 0 13:20Хорижий нашр UFC'да порлаши кутилган жангчилар рўйхатини эълон қилди. Ундан Нурсултон Рўзибоев ҳам ўрин олган 0 12:59"Боруссия" — "Реал" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум 0 12:38Расман: Чемпион Леон Эдвардснинг жанги тасдиқланди 0 12:17Ига Свёнтек Рим WTA 1000 турнирининг илк 1/2 финалчиси 0 11:56Бугун Дўсматов, Холдаров ва Музаффаров Хабаровскда рингга кўтарилади 0

11 май 09:33
Янгиликлар

Бошқалар, Регби

“Темурбеклар мактаби” ўқувчилари учун маҳорат сабоқлари ўтказилди

Президентимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи том маънода юртимизнинг эртанги мард ва жасур ўғлонларини тарбиялайдиган масканга айланди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бу даргоҳда тарбияланаётган ёшларнинг жисмонан соғлом бўлиб етишишларида ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Тошкент шаҳрида жойлашган “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари ўртасида спортни оммалаштириш, уларни ҳар томонлама баркамол, келажакда ҳарбий хизматга жисмонан ва руҳан матонатли жасур ходим сифатида тарбиялаш, шунингдек, масканга етакчи мураббий ва спорт мутахассисларни жалб этган ҳолда спорт секцияларини ташкил этиш, натижада халқаро миқёсида ўтказиладиган ҳарбий спорт мусобақаларида иштирок этиши учун истиқболи ёш ҳарбий спортчилар захирасини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланган.

Мазкур битим ижросини таъминлаш мақсадида “Темурбеклар мактаби” тарбияланувчилари Мирзо Улуғбек тумани 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган “Маҳорат сабоқлари” тадбирида иштирок этишди. Унда етакчи спорт усталари томонидан спортнинг бокс, қўл жанги, самбо, дзюдо ва эркин кураш каби яккакураш турлари, сузиш бўйича мастер класслар намойиш этишди.

Келажакда ўқувчилар ўзларининг қизиқишлари асосида маъқул спорт турлари секцияларига аъзо бўлишади ҳамда мунтазам равишда ўқув машғулотларида иштирок этишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг