UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

23 апр 07:12
Янгиликлар

Футбол

Тимур Кападзе Вьетнам билан ўйин олдидан: "Ҳусановни ўйнатишимиз эҳтимоли юқори. Аббосни эса..."

Теглар :  Тимур Кападзе
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси устози Тимур Кападзе Вьетнамга қарши учрашув олдидан championat.asia сайтига интервью берди

- Вьетнам билан бўлиб ўтадиган учрашув ҳақидаги фикрларингиз? Вьетнам жамоасини ўрганиб чиқиш улгурдингизми?

- Гуруҳ босқичидаги сўнги учрашувга тайёргарлик кўришда давом этмоқдамиз. Сўнгги машғулотни ўтказамиз. Энг асосийси барча ўйинчилар соғ саломат ва ҳеч қандай жароҳатлар йўқ. Режа бўйича тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ўйлайманки, учрашувга тайёрмиз.

- Легионерларимиз бугун терма жамоа ихтиёрига етиб келишди ва таркибимиз тўлди. Сиз истаган барча футболчилар жамоага ёрдам бера олишади, энди барчасини сиз ҳохлагандек бўлдими? Абдуқодир ва Аббосбеклар таркибимизда бўлиши сиз учун қанчалик катта аҳамиятга эга эди?

- Абдуқодир ва Аббосбек нафақат олимпия терма жамоаси ва мен учун муҳим футболчилар, улар асосий терма жамоада ҳам ўз ўрнига эга бўлиб улгуришди. Бундай футболчиларнинг жамоамизга қўшилганидан хурсандмиз. Умид қиламанки, икки легионеримиз ҳам жамоага катта фойда келтиради. Энг муҳими, икки футболчи соғ саломат ҳолатда сафимизга қўшилишди. Кеча тўлиқ таркибни йиғдик ва олдиндаги энг асосий ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Олдимизга қўйган мақсадимиз бор ва мақсадимизга эришишимиз керак.

- Ҳусанов ва Файзуллаевни учрашувда майдонда кўришимиз мумкинми ёки уларни чорак финал баҳсида иштирок этиш учун захирада қолдирасизми?

- Вазиятга қараб иш тутамиз. Абдуқодирни ўйнатсак керак, сабаби у ўз клубининг сўнги учрашувида иштирок этмади. Ҳусанов ўзини яхши ҳис этмоқда ва унга имконият беришимиз керак. Файзуллаевга эса иккинчи бўлимда имконият беришимиз мумкин. Ротация қилишда давом этамиз, сабаби футболилар ҳар бир баҳс аввалидан жисмоний ҳолати яхши бўлиши керак.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг