UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59Гандбол. Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум 0 16:38Исроил Мадримов: "Оғир меҳнат бошланди" + ФОТО 0 16:17"Ҳумо" Қозоғистон чемпионатининг ўтган мавсумдаги тўпурари ва яна тўрт хоккейчини ўз сафига қўшиб олди 0 15:56ПСЖга ўтиши кутилаётган дарвозабон алимент тўламагани учун мамлакатидан чиқиб кета олмаяпти 0 15:35Тошкентликларга ўзига хос мурожаат йўллаган Азизхон Азимов жангларга қайтмоқда 0 15:14Осиё-Океания Кураш конфедерацияси номи ўзгаради 0 14:53⚡️ Қиролнинг қайтиши! Конор Макгрегор - Майкл Чендлер жангига расмий трейлер намойиш этилди + ВИДЕО 0 14:32"Наполи" Лукаку учун "Челси" хоҳлаётганидан 3 баравар кам пул таклиф қилди 0 14:11Қозоғистонлик мураббий: "Конкабаев ҳеч қачон Жалоловга қарши туриб бера олмайди" 0 13:50"Ролан Гаррос" жуфтлик мусобақасида финалчилар маълум 0 13:29Алекс Перейра кейинги рақиби ким бўлишини айтди 0 13:08"Арсенал" катта трансферни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Сумма 130 млн евро! 0 12:47"Uzchess Cup"да ўзбек дербиси. Бугун икки Нодирбек ўзаро 3-турда рўбарў келади 0 12:26Зверев - "Ролан Гаррос" турнирининг иккинчи финалчиси! 0 12:05Ислам Махачев давлат мукофоти билан тақдирланди + ФОТО 0

25 авг 08:46
Янгиликлар

Сув спорти турлари, Олимпия ўйинлари

Токио-2020: 3 нафар пара сузувчимиз медаллар учун курашади

Хабар берганимиздек, бугун Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинлари старт олди.

Мусобақанинг илк кунида ўзбекистонлик спортчилардан эркаклар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича S13 классда Музаффар Турсунхўжаев ва Ислам Асланов, аёлар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича S13 классда Шоҳсанамхон Тошпўлатова, Нигорахон Мирзоҳидова ҳамда Муслима Одилова саралаш баҳсида стартга чиқди.

Қувонарлиси, Ислам Асланов саралашда 26.35 сония вақт билан 1-ўринни эгаллади. 26.72 сония вақт сарфлаган яна бир ҳамюртимиз Музаффар Турсунхўжаев 3-ўринни банд этди. Шу тариқа иккала вакилимиз ҳам финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда Шохсанамхон Тошпўлатова 30.79 сония вақт билан 1-ўринни эгаллаган ҳолда финал йўлланмасига эга чиқди. Афсуски, Нигорахон Мирзоҳидова ҳамда Муслима Одилова саралашдан ўта олмади.

Ҳамюртларимиз иштирокидаги финал баҳслари бугун Тошкент вақти билан соат 15:32 да бошланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг