UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

31 мар 11:01
Янгиликлар

Замонавий бешкураш

Токио Олимпиадасига йўл олган бешкурашчимиз Жаҳон кубогида 92 нафар спорт ичида 76-натижани қайд этди

Теглар :  Бешкураш
23-28 март кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида замонавий бешкураш бўйича мавсумнинг илк йирик мусобақаси – Жаҳон кубогининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

Унда сайёрамизнинг энг кучли бешкурашчилари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Токио-2020 лицензиати Александр Савкин ҳам иштирок этди.

Эркаклар ўртасидаги мусобақада жами 92 нафар атлет 3 гуруҳга бўлинган ҳолда қатнашди. Улардан 30 нафари саралашдан ўтиб, финал босқичига йўл олди. Афсуски, ҳамюртимиз бу борада 76-натижа билан турнирдаги иштирокини якунлади. Ҳамюртимиз қиличбозлик йўналишида ўтган 30 жангдан 17 тасида устун келиб, 13 тасида имкониятни бой берди. 200 метрга кечган сузиш баҳсида эса 2:05.72 дақиқа қайд этди. Мусобақада латвиялик Павелс Шеквос ғалаба қозонди. Иккинчи ўрин мисрлик Аҳмед Ҳамидга насиб этган бўлса, германиялик Патрик Догу кучли учликни якунлаб берди.

Мусобақада иштирок этишдан кўзланган мақсад, аввало, спортчиларимизнинг яхши спорт формасига кириб боришларини таъминлаш, Токио-2020 Олимпиадасига қадар тайёргарликнинг энг юқори чўққисига киришдир. Бу йўлда узоқ муддатли танаффусдан сўнг бўлиб ўтган бундай мусобақалардаги иштирок катта ёрдам беради.

Таъкидлаш жоиз, мусобақада ҳамюртимизнинг иштирокини кузатиб бориш учун Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳромжон Газиев Будапештга ташриф буюрди. Сафар давомида Баҳромжон Газиев Халқаро бешкураш федерацияси президенти доктор Клаус Шорман билан учрашиб, бир қатор истиқболли масалаларни муҳокама қилишди.

Қайд этиш жоиз, ушбу спорт турида аёллар ўртасида Токио Олимпиадасига йўлланма олган бошқа бир вакиламиз Алисэ Фахрутдинова кичик жароҳати сабаб мусобақада иштирок этмади. Спортчиларимизнинг келгуси иштирокларида омад тилаб қоламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг