UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

15 апр 14:41
Янгиликлар

Спорт курашлари

Тўрт курашчимиз Осиё чемпионати бронза медали учун гиламга чиқади

Шу кунларда Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳри спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Бугундан қитъа чемпионатида юнон-рум кураши бўйича беллашувлар бошланди. Осиё чемпионатининг бешинчи куни классиклар ўртасида 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Бироз аввал саралаш баҳслари якунланиб, кечки дастурда медаллар учун гиламга чиқадиган курашчилар номи маълум бўлди.   

Бугун курашга киришган 5 юнон-рум курашчимиздан 4 нафари бронза медали учун гиламга чиқадиган бўлди. Улар 1/4 ва 1/2 финал беллашувларда рақибларига ютқазиб, олтин ёки кумуш медаль учун имкониятларини йўқотишди. 

Жасурбек Ортиқбоев (-55 кг) 1/4 финалда қозоғистонлик Нурзат Кабдираҳимовдан 10-1 ҳисобида устун келди. Ярим финалда худди шу ҳисоб билан КХДР вакили Ю Чол Рога ютқазиб қўйди. Ортиқбоев кечки дастурда бронза медали учун Қирғиз Республикаси вакили Улан Муратбек уулу билан тўқнаш келади.      

Париж-2024 Олимпиадаси лицензианти Исломжон Баҳромов (-63 кг) квалификация раундида мезбонлар курашчиси Дастан Кадировни енгди (8-5). Лекин 1/4 финалда КХДР вакили Чан Кимга имкониятни бой (1-3) берди. Бугун курашган полвонларимиздан биргина Баҳромов учун Осиё чемпионати якунига етди. 

Дониёрхон Накибов (-77 кг) қитъа чемпионатидаги иштирокини квалификация раундидан бошлади ва туркманистонлик Базаргелди Езимовдан 9-0 ҳисобида устун келди. Чорак финалда эса япониялик Нао Кусакага қаршилик кўрсата олмади 0-10. Унинг бронза медали учун беллашувдаги рақиби кореялик Ёнг Хюн Ноҳ бўлади.   

Раҳимжон Узоқов (-87 кг) 1/4 финалда тожикистонлик Суҳроб Абдулҳаевни 10-2 ҳисобида мағлубиятга учрата олди. Афсуски, 1/2 финалда қозоғистонлик Нурсултон Турсиновга 0-9 ҳисоби билан енгилди. Энди у бронза медали учун Корея Республикаси курашчиси Сёнг Хван Лига қарши гиламга чиқади.   

Исломжон Раҳматов (72 кг) 1/8 финалда ҳиндистонлик Меҳар Сингҳни мағлуб (3-2) этди, аммо 1/4 финалда эронлик Амин Мирзазодага 0-8 ҳисобида ютқазиб қўйди. Энди у кечки дастурда мезбонлар вакили Ерлан Манатбековга қарши бронза медали учун гиламга чиқади.  


Бронза медали учун беллашувлар:   

-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев - Улан Муратбек уулу (Қирғиз Республикаси)

-77 кг: Дониёрхон Накибов - Ёнг Хюн Ноҳ  (Корея Республикаси)

-87 кг: Раҳимжон Узоқов - Сёнг Хван Ли (Корея Республикаси)

-130 кг: Исломжон Раҳматов - Ерлан Манатбеков (Қирғиз Республикаси)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг