UZ

Сўнгги янгиликлар

10:35Махачев - Порье. Нокаутгача ҳисоб қандай кетаётганди? 0 10:14Ислам Махачевнинг ғалабаси, Стриклендда устунлик ва UFC 302 турнирининг барча натижалари 0 10:09UFC 302. Ислам Махачев Дастин Порьени муддатидан олдин мағлубиятга учратди 0 10:02Шунақаси ҳам бўлади: «Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро! 0 09:41Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензияси учун жанг қилади 0 09:20UFC 302. Co-main event'да Стрикленд Костани мағлуб этди 0 08:22«Реал» — «Боруссия». Финалнинг энг яхши ўйинчиси ким бўлди? 0 08:00АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ҳам UFC 302 турнирига келди + ФОТО 0 07:41Хабиб яна UFC'да! + ФОТО 0 07:20Махачев Порьега қарши жангидан олдин ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида пост қолдирди 0 07:01UFC 302. Роман Копилов бразилиялик мағлубиятсиз жангига қарши октагонга чиқди 0 06:49UFC 302. Жаилтон Алмейда навбатдаги жангини ўтказди 0 05:40Хргович, Бивол, Уайлдер ва бошқа юлдузлар Саудия Арабистонида рингга чиқди (Барча натижалар битта саҳифада) 0 05:36Чжилей Чжан кутилмаганда Деонтей Уайлдерни нокаутга учратди! + НОКАУТ ВИДЕОСИ 0 05:10Breaking! Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев жангининг янги санаси ва манзили эълон қилинди 0

05 дек 11:13
Янгиликлар

Каратэ

Тошкент каратэ WKF бўйича Осиё чемпионатига мезбоник қилади

16-20 декабрь кунлари Тошкентда каратэнинг WKF йўналиши бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Айни пайтда барча ёш тоифасидаги терма жамоалар пойтахтимиздаги дзюдо марказида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишмоқда. 

Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосарлари Равшан Ирматов ва Азизжон Камилов, Ўзбекистон каратэ WKF федерацияси раиси Рашид Талипов тайёргарлик жараёнини кўздан кечириш учун ушбу базага ташриф буюришди.

Мутасаддилар барча мураббий ва спортчилар билан учрашиб, уларнинг аҳволи, кайфияти, тайёргарлик жараёни ҳақида яқиндан суҳбатлашишди. Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда спортчиларимизга омад тилаб, бўлажак баҳсларда ҳар бир ғалаба учун бор куч ва имкониятларини ишга солишларини сўрашди.

Айни пайтда 50 нафардан ортиқ спортчи, 8 нафар кумитэ ва 2 нафар ката мураббийлари ушбу йиғинда жам бўлишган. Машғулотлар 2 декабрда бошланган бўлиб, 15 декабрга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг