UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

04 апр 16:02
Янгиликлар

Шахмат

Тошкентда "Георгий Агзамов хотира турнири" якунланди, B гуруҳидаги шоҳсупани тўлалигича шахматчиларимиз эгаллашди

Пойтахтимизда Ўзбекистонинг биринчи гроссмейстери Г.Т. Агзамов хотирасига бағишланган анъанавий халқаро шахмат турнири бўлиб ўтди.

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилган мусобақада 18 давлатдан икки юз беш нафарга яқин шахматчи икки гуруҳга бўлинган ҳолда совринли ўринлар учун баҳс олиб борди. Иштирокчилар орасида 15 гроссмейстер (GM), 2 аёл гроссмейстер (WGM), 13 нафар халқаро уста (IM), 4 аёл халқаро уста (WIM)нинг борлиги мусобақанинг муросасиз кечишини таъминлади.

"А" гуруҳида 10 та тур якунларига кўра индонезиялик гроссмейстер Сусанто Мегаранто (2504) 8 очко билан мусобақа чемпионига айланди. Қирғизистонлик 17 ёшли Элдиар Орозбаев (2325) 7,5 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Беш нафар шахматчи 7 очкодан жамғарди. Қўшимча кўрсаткичларга кўра эронлик Бардия Данешвар (2597) учинчи ўринни банд этди.

Ўзбекистонлик шахматчилардан энг яхши натижани Муҳаммадзоҳид Суяров (2407) қайд этди. У 6,5 очко тўплаганлар орасида энг яхши натижа билан 8-ўринни эгаллади. Ҳамюртларимиздан Муҳиддин Мадаминов (2512), Ҳумоюн Бегмуратов (2385) ва Абдумалик Абдусалимов (2503) ҳам 6,5 очкодан жамғаришди. Фақат қўшимча кўрсаткичларга кўра улар мос равишда 12, 13 ва 18-ўринлар билан кифояланишди

Эътиборлиси, "В" гуруҳидаги совринли учликни ўзбекистонлик шахматчилар ташкил этиб беришди. Ғолиблик 8,5 очко тўплаган Ҳадиятулло Муҳаммедовга насиб этди. Айнан шунча очко жамғарган Меҳриддин Йўлдошев иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликка 8 очко билан Муҳаммадисо Убайдуллаев якун ясаб берди. Дастлабки тўққиз ўринни ўзбекистонлик шахматчилар банд этишгани қувонарли ҳол. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг