UZ

Сўнгги янгиликлар

15:54"Арсенал" товон пули 130 миллион евро бўлган ўйинчини харид қиладими? 0 15:29Мураббий: "Царукян - масҳарабоз" 0 15:04Кремлёв: "Россия Олимпиадада боксчилари йўқлигидан хеч нарса йўқотмайди" 0 14:42Чендлер Конор билан жанг ҳақида: "Ёрворадиган" жанг қилишга ваъда бераман" 0 14:20Жозе Моуринью нима сабабдан Туркияда ишлашга рози бўлганини тушунтириб берди 0 13:56Дана Уайт Мексика мустақиллиги кунида ўтказиладиган UFC турнири ҳақида гапирди 0 13:32Ольга Забелинская уч карра Осиё чемпиони, Янина Кускова эса кумуш медални қўлга киритди! 0 13:07Умар Кремлёв Томас Бах билан муносабат ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 12:39Эронга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон МТЖда йўқотиш 0 12:17О'Мэлли яқин орада рақибини билиб олади, эҳтимолий рақиб маълум 0 11:55Енгил атлетикачиларимиз Жанубий Кореядаги Осиё чемпионатида қатнашишади 0 11:33Чендлер Конор Макгрегор билан жанг ўтказилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 11:04Мбаппе Евро-2024 мусобақасидан аввал жароҳат олди. Ҳужумчи кечаги машғулотларда иштирок этмаган 0 10:40Бугунги UFC турнири бонуслари кимларга насиб этди? 0 10:19Бугун эркаклар ўртасидаги "Ролан Гаррос"да ғолиб аниқланади 0

23 апр 17:55
Янгиликлар

Енгил атлетика

Тошкентда пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди + ФОТО

Сўнгги йилларда юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда оммавий спорт тарғиботига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Эътиборлиси, бу жараёндан паралимпия спорт турлари ҳам четда қолаётгани йўқ.

Хусусан, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, 2021 йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Паралимпия ҳаракатини ривож-лантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор мамлакатимизда Паралимпия ҳаракатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда. 


Президентимизнинг 2021 йил 5 ноябрда имзолаган “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги 5281-сонли қарори ижросини сифатли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси бир қатор чора-тадбирлар режасини ишлаб чиққан. 


Жумладан, мамлакатимизда иқтидорли спортчиларни саралаб олиб, келажакда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган пара атлетларни тайёрлаш ҳам устувор вазифа сифатида белгилаб олинган.

23-24 апрель кунлари пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда. Унда республикамизнинг барча худудларидан 250 нафардан ортиқ спортчи иштирок этмоқда. Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, тренерлар ва мутахассислар иштирок этди. Ушбу мусобақадан кўзланган асосий мақсад – мамлакат терма жамоасига асосий ва захира таркибини шакллантиришдан иборат.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг