UZ

Сўнгги янгиликлар

10:32Нурсултон Рўзибоевнинг америкалик мураббийи мухлисларга мурожаат қилди 0 10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0 09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0 07:23"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди 0 07:02Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди 0 19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0

15 окт 19:19
Янгиликлар

Теннис, Фотогалерея

Тошкентда теннис бўйича J200 туркумига кирувчи халқаро мусобақа бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  ТеннисТошкент
Тошкентда 30 га яқин мамлакат теннисчилари "NBU CUP ITF JUNIORS J200" соврини учун курашди

Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида ўтказилган "NBU CUP ITF JUNIORS J200" халқаро турнири 30 га яқин мамлакатнинг 100 нафардан зиёд 18 ёшгача бўлган иқтидорли ракетка усталарини жамлади.

Халқаро теннис федерацияси рейтингида кучлилар сафида бораётган маҳоратли спортчилар қатнашган беллашувларда 11 нафар ўғил ва 9 нафар қиз теннисчилари юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Тўққиз кунлик саралаш баҳслари натижасида ҳамюртларимиз Артур Ибрагимов ва Илья Игнатов жуфтлик мусобақаларининг ярим финалигача етиб боришди.

Ярим финал беллашувлари сарҳисобига кўра, ўғил болалар ўртасидаги финал мусобақасида нидерландиялик Абель Форгер ва россиялик Амирхамза Насрединов, қизлар ўртасида финалда эса Юлия Перапехина (Россия) ҳамда Дарья Егорова( Россия) баҳс олиб борадиган бўлишди.

Қизлар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида россиялик Юлия Перапехина/Ксения Смирнова – Екатерина Агуреева/Дарья Егорова, ўғил болалар жўфтлигида Абель Форгер(Нидерландия)/Макс Стензер (Германия) - Артем Богомолов/Иван Гретецкий (Россия)лар бош соврин учун курашиш имкониятига эга чиқишди.

Мазкур "NBU CUP ITF JUNIORS J200" халқаро турнири ҳақиқий истеъдодларни кашф этиш майдони бўлди. Муросасиз баҳслар натижасида яккалик беллашувларда нидерландиялик Абель Форгер ва россиялик Юлия Парапехина ғолибликни тантана қилган бўлса, жуфтликлар ўртасида кечган мусобақада Юлия Перапехина/Ксения Смирнова ҳамда Артем Богомолов/Иван Гретецкий (Россия) муваффақиятга эришди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари, энг яхши кўрсаткичга эришган теннисчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.



Муаллиф - Алимурод Мамадаминов/olamsport.com

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг