UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0

15 июл 09:32
Янгиликлар

Волейбол

Тошкентда волейбол бўйича Марказий Осиё чемпионати бошланди ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги "ЖАР" спорт-соғломлаштириш мажмуида волейбол бўйича Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Осиё волейбол конфедерацияси ҳамда Марказий Осиё волейбол ассоциациясининг 2023 йилги тақвим режасига асосан иккита йирик мусобақа ўтказиляпти. Улардан бири ёшлар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати бўлса, иккинчиси 16 ёшгача бўлган ўғил болалар иштирокидаги Осиё чемпионатидир.

Марказий Осиё чемпионатида 5 та мамлакат, Осиё чемпионатида эса қитъанинг 20 давлати терма жамоалари иштирок этяпти. Кеча ёшлар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати баҳсларига старт берилди. 

Шу куннинг ўзида мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда Осиё волейбол ассоциацияси, ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, мамлакат волейбол федерацияси мутасаддилари иштирок этди.

Бугун қизлар ўртасида Ўзбекистон-1 ҳамда Ўзбекистон-2, Қозоғистон ва Тожикистон жамоалари ўртасида беллашувлар бўлиб ўтади. Ўғил болалар ўртасидаги баҳслар куннинг иккинчи ярмида ўтказилиши режага киритилган. Унда Эрон - Қозоғистон, Ўзбекистон - Покистон жамоалари ўз маҳоратларини синовдан ўтказадилар.

Ўғил ва қиз болалар ўртасида ўтказилаётган Марказий Осиё чемпионати баҳслари 19 июль санасида ниҳоясига етади. 20-30 июль кунлари эса 16 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг