UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0 14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0 14:02Адҳам Икрамов жаҳон чемпионатига йўл олаётган дзюдочиларимизга оқ фотиҳа берди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:41Стефанос Циципас Рим "Мастерс" 1/4 финалида 0 13:20Хорижий нашр UFC'да порлаши кутилган жангчилар рўйхатини эълон қилди. Ундан Нурсултон Рўзибоев ҳам ўрин олган 0

11 фев 16:18
Янгиликлар

Оғир атлетика

Тошкентда якунланган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида медаллар жамғармаси бўйича ким биринчи бўлди?

Тошкент мезбонлик қилган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати сарҳисоб қилинди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси умумий очколар классификациясида, шунингдек, эркаклар терма жамоамиз очколар борасида энг яхши деб топилди.

Мусобақа сарҳисобига бағишланган маросимда Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) президенти Муҳаммад Жалуд, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Спорт вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этишди.

3-10 февраль кунлари ўтган қитъа биринчилигида Осиёнинг энг кучли жамоалари ғолиблик учун кураш олиб боришди. Якунда Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари жами 8 та олтин, 12 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришга муваффақ бўлди. Шулардан 7 та олтин, 7 та кумуш ва 1 та бронза йигитларимиз улушига тўғри келса, қизларимиз 1 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эга чиқишган. Қуйида очколар ва медаллар бўйича кучли учликка кирган жамоаларни кўрсатиб ўтамиз:

Умумий очколар классификацияси:

1. Ўзбекистон

2. Жанубий Корея

3. Хитой Таипейи

Очколар бўйича эркаклар жамоалари:

1. Ўзбекистон

2. Жанубий Корея

3. Хитой Таипейи

Очколар бўйича аёллар жамоалари:

1. Жанубий Корея

2. Ўзбекистон

3. Хитой Таипейи

Умумий медаллар бўйича:

1. КХДР – 32 та олтин, 1 та кумуш

2. Жанубий Корея – 12 та олтин, 5 та кумуш, 10 та бронза

3. Ўзбекистон – 8 та олтин, 12 та кумуш, 5 та бронза

Медаллар бўйича эркаклар терма жамоалари:

1. КХДР – 11 та олтин, 1 та кумуш

2. Ўзбекистон – 7 та олтин, 7 та кумуш, 1 та бронза

3. Жанубий Корея – 4 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза

Медаллар бўйича аёллар терма жамоалари:

1. КХДР – 21 та олтин

2. Жанубий Корея – 8 та олтин, 4 та кумуш, 8 та бронза

3. Ўзбекистон – 1 та олтин, 5 та кумуш, 4 та бронза

Осиё рекордлари: 9 та;

Жаҳон рекордлари: 8 та.

Энг яхши эркак спортчи: Эрвин Раҳмат (Индонезия)

Энг яхши аёл спортчи: Сонг Гум Ри (КХДР)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг