UZ

Сўнгги янгиликлар

13:20Хорижий нашр UFC'да порлаши кутилган жангчилар рўйхатини эълон қилди. Ундан Нурсултон Рўзибоев ҳам ўрин олган 0 12:59"Боруссия" — "Реал" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум 0 12:38Расман: Чемпион Леон Эдвардснинг жанги тасдиқланди 0 12:17Ига Свёнтек Рим WTA 1000 турнирининг илк 1/2 финалчиси 0 11:56Бугун Дўсматов, Холдаров ва Музаффаров Хабаровскда рингга кўтарилади 0 11:35Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди + ФОТО 0 11:14Рим "Мастерс" турнирининг амалдаги чемпионини мағлуб этишди 0 10:53Жангга бир ой қолганда Тагир Уланбековнинг рақиби ўзгарди 0 10:32Нурсултон Рўзибоевнинг америкалик мураббийи мухлисларга мурожаат қилди 0 10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0 09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0

28 окт 15:17
Янгиликлар

Стол тенниси

Тошкентда ёш стол теннисчилар учун халқаро йиғин ўтказилмоқда

Теглар :  Стол тенниси
Айни кунларда “Central Asian University”да стол тенниси бўйича "2023 ITTF - Марказий Осиё умидлари ҳафталиги" бўлиб ўтмоқда.

30 октябрга қадар давом этадиган тадбирда Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва юртимизнинг 35 нафар 11 ёшли ўғил-қизлари қатнашмоқда.

Мазкур ҳафталик иқтидорли ёшларни саралаш, уларни ўз ёш тоифаларида ўтадиган Осиё ҳамда жаҳон чемпионатлари, бошқа йирик халқаро мусобақаларга тайёрлаш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинади.

Халқаро стол тенниси федерацияси ҳамда Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда Ҳиндистон аёллар стол тенниси жамоаси бош мураббийи Прабху Мамата эксперт сифатида фаолият олиб бормоқда. Мутахассис ташкил этилган йиғин давомида ёш спортчиларнинг техникаларини кучайтириш, уларга ушбу спорт турининг ўзига хос қирраларини ўргатиш борасида ўз билимларини улашмоқда.

Режага мувофиқ, 28-30 октябрь кунлари ўртоқлик мусобақаси ўтказилиб, ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари тақдим этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг