UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

07 окт 08:40
Янгиликлар

Триатлон

Триатлон бўйича Осиё кубоги олдидан матбуот анжумани ўтказилди ФОТОРЕПОРТАЖ

9-10 октябрь кунлари пойтахтимиз триатлон бўйича Осиё кубогига мезбонлик қилади.

Кеча “Ичан қалъа” меҳмонхонасида ушбу мусобақага бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон триатлон федерацияси бош котиби Елена Кун, мусобақа техник делегати Сажад Бағериандехорди ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тадбирни Рустам Шоабдураҳмонов очиб берди.

“Триатлон бўйича биз учун муҳим аҳамиятга эга мусобақа арафасида турибмиз. Ушбу спорт мамлакатимизда катта тезликда оммалашиб бормоқда. Ҳурматли Президентимиз соғлом турмуш ва оммавий спорт тарғиботини ривожлантиришга катта эътибор қаратаётган эканлар, бу каби турнирларнинг аҳамияти улкан. Триатлон Ўзбекистонда аввалдан бор бўлган, бироқ 2019 йил май ойидан миллий федерациямизга эга бўлганимиз бу спорт тараққиётида муҳим бурилиш бўлди. Терма жамоамизга хориждан кучли мутахассислар олиб келинди. Бу олдинда турган Олимпиадага лицензия олишдек улкан мақсадларимиз йўлидаги қадамдир”, – деди МОҚ раҳбари.

Шунингдек, Ойбек Касимов ушбу спорт тарғиботи йўлида қўшимча фикрларни билдирди:

“Йил аввалида аҳолимиз орасида спорт тарғиботини кучайтириш мақсадида камида 20 та катта нуфуздаги халқаро мусобақани қабул қилиш бўйича давлатимиз раҳбаридан топшириқ олган эдик. Ушбу мусобақа триатлон оммавийлигини ошириш йўлидаги шундай турнирлардан ҳисобланади. Мухлисларимиз йирик мусобақаларни соғинишди. Дам олиш кунлари учун бу каби турнирлар томошабинларимизга маъқул келишига ишонамиз. Ўзбекистон триатлон федерацияси ўз спортини “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинларига киритиш бўйича таклиф билдирган эди. Бу таклиф қўллаб-қувватланмоқда”.

Тадбир давомида Елена Кун мусобақа ҳақида қўшимча маълумот берди. Унга кўра, 9 октябрь санасида профессионал, 10 октябрь куни эса ҳаваскорлар ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтади. Пойгалар Юнусобод туманидаги “Узэкспомарказ” атрофида ўтказилади. 

Регламентга кўра, сузиш баҳслари 750 метр, велопойга 20 км, югуриш 5 км масофада бўлади. Унда терма жамоамиз шарафини 5 нафар спортчимиз ҳимоя қилади.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг