UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

24 окт 18:04
Янгиликлар

Триатлон

Триатлон: Ўзбекистонлик мураббийлар Москвада малака ошириш дастурини ўтдилар

Ўзбекистон триатлон федерацияси кўмагида бир гуруҳ мураббийларимиз Россия Федерацияси пойтахтидаги “ЦиклОН” триатлон академияси интенсив машғулотлари - триатлон бўйича мураббийлар учун малака ошириш курсларида қатнашдилар.

Ўқув курсларида ҳамюртларимиздан Виктор Зародов, Шохруҳ Юнусов, Николай Ильин ва Жавоҳир Юнусов иштирок этди. 32 соатлик интенсив машғулотлар давомида иштирокчилар маърузаларда қатнашдилар ва назарий билимларни амалда синаб кўрдилар.

Ўзбекистон Триатлон Федерацияси мамлакатда профессионал ва ҳаваскорлар ўртасида триатлонни ривожлантиришни мақсад қилган ва биринчи навбатда мураббийлар малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳар бир спорт турида бўлгани каби, триатлонда ҳам мураббийлар малакасини ошириш машғулотлар юқори савияда ташкил этилиши, профессионал триатлончилар ва ҳаваскорларни мусобақаларга тайёрлаш учун муҳим йўналиш ҳисобланади.

Ўқув курси дастури қуйидаги йўналишларни қамраб олди:

•  Йиллик ўқув режалари ва ўқув машғулотларини даврийлаштириш усуллари;

•  Ўқув режалари ва вазифаларини режалаштириш ва янгилаш;

•  Сузиш ва югуришдаги асосий чеклаш хатоларини аниқлаш ва тузатиш;

•  Сузиш, велоспорт ва югуриш бўйича видео-таҳлил.

Дастур натижасига кўра, мураббийлар Федерал жисмоний тарбия ва спорт илмий марказининг малака ошириш сертификатини қўлга киритдилар.

ЦиклОН – 2011-йилда ташкил этилган Федерал спорт таълими тизими. Триатлон академияси дунё спорт юлдузлари орасидан триатлон ва атлетика бўйича энг кучли замонавий мураббийларни бирлаштиради. Курс ўқитувчилари – тажрибали амалий мураббийлар, ўз соҳасидаги мутахассислар ва юқори малакали мураббийлар:

Игорь Сисоев – ЦиклОН бош мураббийи, Россия триатлон терма жамоалари бош мураббийи, триатлон бўйича халқаро даражадаги спорт устаси, Олимпия ўйинлари иштирокчиси, "Триатлон. Олимпия масофаси." китоби муаллифи;

Алексей Соколов – ЦиклОН мураббийи, марафон бўйича халқаро даражадаги спорт устаси, Россия марафони рекордчиси, Олимпия ўйинлари иштирокчиси.

Юрий Кудинов - сузиш бўйича хизмат кўрсатган спорт устаси, очиқ сузиш бўйича беш карра жаҳон чемпиони (25 км), Олимпия ўйинлари иштирокчиси.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг