UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

11 апр 15:36
Янгиликлар

Спорт курашлари

Уч эркин курашчимиз Осиё чемпионатининг бронза медали учун гиламга чиқади

Хабар берганимиздек, бугун Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионари старт олади.

Мусобақани эркин кураш усталари бошлаб беришди. Бугун 5 нафар курашчимиз медаллар учун курашга киришди. Улардан 3 нафари кечки дастурда бронза медали учун гиламга чиқадиган бўлди. Қолган 2 курашчимиз саралаш баҳсларида мағлубиятга учраб, Осиё чемпионатидаги иштирокларини якунлашди.  

-57 кг вазндаги Нодирбек Жуманазаров илк даврда туркманистонлик Кабе Матжановдан устун келди. Лекин 1/4 финалда қозоғистонлик Мейрамбек Картбайга ютқазиб қўйди. -65 кг вазндаги вакилимиз, Рио-2016 Олимпиадаси иштирокчиси Аббос Раҳмонов покистонлик Муҳаммад Абдуллоҳ, туркманистонлик Желалетдин Сейидовдан устун келди. Аммо 1/2 финалда эронлик Раҳмон Муса Амоузадҳалилига имкониятни бой берди. Энди у кечки дастурда Осиё чемпионатининг бронза медали учун қирғизистонлик Улукбек Жолдошбековга қарши баҳс олиб боради.   

-70 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Бегижон Қўлдошев илк даврада мўғулистонлик Чинзориг Сермани енгди. Чорак финалда эса япониялик Йошиносуке Аойагига ютқазди. Бегижон энди бронза медали учун ҳиндистонлик Абҳиманюга қарши гиламга чиқади. 

-79 кг вазнда курашаётган Асомиддин Ҳасанов ҳам кечки дастурда бронза медали учун баҳс олиб борадиган бўлди. У 1/4 финалда кореялик Бумгуе Сеодан устун келди. Ярим финалда эса мўғулистонлик Бямбадорж Энхбаярга қаршилик кўрсата олмади - 0:11. Ҳасанов кечки дастурда бронза медали учун қозоғистонлик Азамат Омуржановга қарши баҳс олиб боради.  

-97 кг вазндаги полвонимиз Махсуд Вейсалов илк учрашувидаёқ қозоғистонлик Ризабек Аитмуханга ютқазиб қўйди. Бронза медали йўлидаги ўтиш беллашувида эса қирғизистонлик Андрей Ароновга ҳам имкониятни бой берди ва Осиё чемпионатидаги иштирокини медалсиз якунлади. 


Бронза медали учун: 

-65 кг: Аббос Раҳмонов - Улукбек Жолдошбеков (Қирғиз Республикаси)

-70 кг: Бегижон Қўлдошев - Абҳиманю (Ҳиндистон)

-79 кг: Асомиддин Ҳасанов - Азамат Омуржанов (Қозоғистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг