UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0 14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0

12 апр 11:29
Янгиликлар

Кураш

Уч курашчимиз Эронда ўтказилаётган Паҳлавон Маҳмуд турнири 1/2 финалига чиқди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Эрон Ислом Республикасининг Эсферайен шаҳрида миллий қадриятимизнинг бир бўлаги ҳисобланган кураш мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирида дунёнинг кўплаб давлатларидан сара курашчилар гиламга чиқяпти. Юртимиз шарафини Ризамат Солиев мураббийлигидаги терма жамоамиз курашчилари ҳимоя қилишмоқда. 

Кураш баҳсларига 50 000 томошабинни ўз бағрига сиғдира олувчи "Zeinal-Khan Traditional Wrestling Arena" мезбонлик қилмоқда. Кеча мусобақанинг илк куни белгиланган иккита вазн тоифасида саралаш беллашувлари ўтказилиб, 1/2 финалга йўл олган курашчилар маълум бўлди. 

Тўрт нафар курашчимиздан биргина Умар Бозоров (-90 кг) саралаш босқичида тожикистонлик полвонга имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади. Алихон Нодиров (-90 кг), Асрор Ҳамидов (+90 кг) ва энг совриндор курашчимиз Муҳсин Ҳисомиддинов (+90 кг) 1/2 финал иштирокчисига айланишди. 

Бироздан сўнг бошланадиган 1/2 финалда Алихон Нодиров тожикистонлик Ҳақназар Назаровга, Асрор Ҳамидов яна бир тожик курашчиси Шарифжон Назировга, Муҳсин Ҳисомиддинов эса россиялик полвон Антон Брачовга қарши гиламга чиқади.

Маълумот учун, мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 10 000 АҚШ доллари бўлиб, ғолиблар 3000 долларга эга бўлади. Кумуш медаль соҳиблари 1000, бронза медалга эга чиққанлар ўз ҳамёнларини 500 долларга бойитиб олишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг