UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

26 ноя 08:41
Янгиликлар

Замонавий бешкураш

UIPMга аъзо Миллий федерацияларнинг онлайн йиғилиши ўтказилди

Унда Замонавий бешкураш халқаро уюшмаси (Union Internationale de Pentathlon Moderne (UIPM) президенти, доктор Клаус Шорманн бошчилигидаги Ижроия қўмитаси аъзолари ва 63 та миллий федерация, жумладан, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси масъуллари иштирок этишди.

Кун тартибидаги асосий масала – Париж-2024 Олимпия ўйинларида замонавий бешкураш мусобақаларининг янги форматини муҳокама қилишга қаратилган.

Онлайн йиғилишда доктор Клаус Шорман ҳамда ташкилотнинг биринчи вице-президенти кичик Хуан Aнтонио Самаранч нутқ сўзлади. Жаноб Самаранч замонавий бешкураш мусобақалари форматини ўзгартириш вақти келганини таъкидлади. Уларни динамик жиҳатдан, давомийлиги қисқартирилган, ҳаяжонли ва томошабоп ўтказиш таклифини билдириб ўтди.

Йиғилиш иштирокчиларига янги форматдаги замонавий бешкураш мусобақалари ҳақида ҳисобот тақдим этилди.

Сўнгги икки йил ичида UIPM раҳбарияти жамоаси олимпия спорт турларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва муҳокама қилиш билан шуғулланган. Ушбу даврда ХОҚ президенти Томас Бах ташкилот вакиллари билан ўтказган 4 та учрашуви мусобақалар форматини ўзгартиришга бағишланди.

«Ўзгартиринг, акс ҳолда сизни ўзгартиришади», деди бу борада Томас Бах.

ХОҚ янги форматдаги мусобақалар жавоб бериши керак бўлган қуйидаги талабларни айтиб ўтди.

1. Ёшлар ва мухлисларга қаратилган бўлиши;

2. Оммавий ахборот воситалари учун жозибали кўриниши;

3. Кўпроқ ҳаяжонга солиши;

4. Давомийлиги қисқа бўлиши;

5. ХОҚнинг 2020 йилги дастури ҳамда янги меъёрларга мувофиқлаштирилган бўлиши керак.

Халқаро федерацияларнинг Олимпия ўйинларидаги фаолияти ХОҚ томонидан 5 асосий тамойил – телевидение, рақамли оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик, томошабинлар ва матбуотни ҳисобга олган ҳолда баҳоланади. Ушбу кўрсаткичлар ХОҚ учун халқаро федерацияларни молиялаштиришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. UIPM ҳам муваффақиятли ишлашига қарамай, паст кўрсаткичлар туфайли сўнгги навбатда молиялаштириладиган федерациялар рўйхатига киритилган.

Шундай қилиб, замонавий бешкураш мусобақаларининг янги формати яратилиб, Париж-2024 Олимпиадасини тасдиқлаш учун ХОҚга тақдим этилди. Шунингдек, яна бир бор микст эстафетани Олимпия ўйинлари дастурига киритиш масаласи ҳам кўтарилди.

Демак, замонавий бешкураш мусобақасининг янги формати қуйидаги кўринишда бўлади:

• Қиличбозлик бўйича рейтинг раунди асосий мусобақадан бир кун олдин бошқа спорт майдончасида ўтказилади, 1 ғалаба учун 5 очко берилади.

• Aсосий мусобақа 90 дақиқа давом этади ва қуйидаги кетма-кетликда ўтказилади:

1. Конкур – 12 сакраш;

2. Қиличбозликнинг бонусли раунди – ғалаба учун 2 балл;

3. Сузиш – ўзгаришсиз қолди (200 м);

4. Лазерли югуриш (лазер-ран) – 600 м югуриш – 1 та айлана;

• йўналишлар орасидаги танаффус – 10 дақиқа.

• саралаш мусобақаларида 36 нафар спортчи, ярим финалда 18 нафар, финалда 12 нафар спортчи иштирок этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг