UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0 07:23"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди 0 07:02Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди 0 19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0

18 окт 12:57
Янгиликлар

Стол тенниси

Уламо ва имом домлалар иштирокида стол тенниси мусобақаси ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Стол тенниси
Спорт билан мунтазам шуғулланиш, айниқса, стол тенниси ўйнаб туриш танани чиниқтиради, кўзни равшан қилади, кишида тез қарор қабул кўникмасини шакллантиради.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими ҳамда Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси ҳамкорлигида стол тенниси мусобақаси ташкил этилди.

Кеча ана шу мусобақанинг Тошкент шаҳар босқичи, яъни финал ўйинлари бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов иштирок этиб, мусобақани кириш сўзи билан очиб бердилар.

Табиийки, ҳар бир мусобақада ғолиблар аниқланади. Бу беллашувларда ҳам ғалаба кучлиларга, тажрибалиларга кулиб боқди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг хулосасига кўра:

1-ўрин. Дилшодбек домла Умиртоев (Шайхонтоҳур тумани);

2-ўрин. Раҳматуллоҳ домла Ҳикматуллаев (Мирзо Улуғбек тумани);

3-ўрин. Ўктам домла Маҳкамов (Сергели тумани) 

Шунингдек, мусобақада турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди:

"Фаол иштироки учун" номинациясига Жавлонбек Холиқов (Чилонзор тумани);

"Яхши техникаси учун" номинациясига Дилшод Идрисов (Учтепа тумани);

"Ғалабага бўлган иродаси учун" номинациясига эса Миржалол Акромов (Юнусобод тумани) лойиқ кўрилди.

Мусобақа ғолиблари ташкилотчи ва ҳомийларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалар билан тақдирланди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг