UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

20 мар 09:39
Янгиликлар

Бошқалар

Вазир ва унинг ўринбосарлари томонидан ҳудудларда ўрганиш ишлари давом этмоқда

Айни кунларда Спорт вазири ўринбосари Мурад Исмаилов Фарғона вилоятида бўлиб турибди.

Ташрифнинг биринчи куни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг спорт соҳаси вакиллари билан ZOOM платформаси орқали йиғилиш ўтказилиб, бир қатор муҳим вазифалар тўғрисида кўрсатмалар берилди. 

Йиғилишдан сўнг, вилоятда спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ёшларга яратилган шароитлар билан танишилди. Хусусан, Фарғона шаҳридаги сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби ҳамда унга қарашли спорт иншоотлари кўздан кечирилди.

Бундан ташқари, Фарғона шаҳрида янги барпо этилаётган Гимнастика марказининг қурилиш жараёнлари ҳамда Футбол академиясининг иш фаолияти, Инвестиция давлат дастури доирасида қурилиши режалаштирилган футбол майдони лойиҳаси билан танишилди.

Фарғона олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барпо этилаётган ошхонанинг қурилиши жараёнлари билан танишилди.

Шунингдек, Қувасой шаҳар 1-2-сон спорт мактабларида ҳамда Фарғона туман 1-сон спорт мактабларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда спортчиларга яратилаётган шароитлар билан ҳам танишилди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг